UZ

Сўнгги янгиликлар

02:10АПЛ. "Ливерпуль" "Эвертон"га ютқазиб, чемпионлик пойгасидаги имкониятларини янада ёмонлаштириб юборди  18 02:00АПЛ. "Ман Юнайтед" 20-ўриндаги "Шеффилд"ни қийинчилик билан мағлубиятга учратди  32 00:50Тебас яқин келажакда Ла Лига ўйинлари АҚШда ўтказилишини маълум қилди  2 00:35Франция. ПСЖ "Лорьян"дан устун келди ва чемпионлик масаласини деярли ҳал қилди  1 00:22Breaking: Хави "Барселона"да қолишга қарор қилди!  15 23:54"Реал Мадрид" "Милан" ҳимоячисининг трансфери устида ишламоқда  0 23:23 Хосе Венансио Лопес: "Эронга қарши баҳс жуда қийин ва мураккаб бўлиши аниқ, бироқ биз ўз потенциалимизга ишонамиз"  5 22:50"Барселона" ва Хави ўртасида музокаралар ўтказилди. Лапорта мураббийни олиб қолмоқчи  2 22:28Эрлинг Холанд "Сити"нинг АПЛдаги ўйинини ўтказиб юборади. Гвардиола буни тасдиқлади  1 22:05Перес "Эл Класико"дан олдин ҳакамларнинг ёнига бориб, улар билан саломлашган. "Барса" ўйинчилари бу ҳолатнинг гувоҳи бўлишган  30 21:45МЮнинг тен Хаг даврида амалга оширган трансферлари рейтинги тузилди – Антони охирги ўринда, Онана эса...  4 21:20Ральф Рангник "Бавария" у билан боғланганини тасдиқлади  1 20:55Футзал. Ўзбекистон Вьетнам устидан камбэк амалга оширди ва ярим финалга йўлланма олди  65 20:31ОЧЛ. "Йокогама" пенальтилар сериясида "Ульсан Хюндай"ни мағлуб этиб, финалга йўл олди!   4 20:22Оливье Жиру "Лос Анжелес" билан шартнома имзолагани маълум бўлди  3

Koronavirus Info. Хитой коронавирусни қандай енгди? Янгиликлар

Koronavirus Info. Хитой коронавирусни қандай енгди?

Теглар :  коронавирус
Хитойнинг Ухань шаҳри ва Хубэй провинциясидаги вазият охирги пайтларга келиб анча яхшиланди.

Бундан бир ярим ой олдин Ухандаги видеороликларда асосан ҳувиллаб қолган кўчалар, кимсасиз дўконлар, овқатсиз ва ҳатто ҳожатхона қоғозисиз уйда ўтирган одамлар намойиш этилган бўлса, эндиликда вазият ўзгарди: кўчаларда машиналар юра бошлади, одамлар бирин-кетин уйдан чиқишяпти. 

Хитой ҳукумати томонидан огоҳлантирилганидек, коронавируснинг тиғиз пайти ўтиб бўлди, энг катта хавф ортда қолди ва апрель  ўрталарига келиб бутун мамлакат COVID-19дан тўлиқ халос бўлади дейилмоқда. 

Эндиликда вирус Хитойдан чекиниб бутун Европани қамраб олди, ҳатто Италияда коронавирус юқтириб вафот этаётганлар сони Хитойга қараганда кўпчиликни ташкил этяпти. Шундай экан, савол туғилади: бир ярим миллиард аҳолиси бор Хитой қандай қилиб ушбу хавфни енгишнинг уддасидан чиқди? 

Аввало шуни айтиш керак, хитойликлар ниҳоятда тартибли халқ. Улар ҳукумат уйдан кўчага чиқманглар, карантин ҳолатида ўтиринглар деди ва халқ ҳукуматнинг гапини икки қилмади. Натижада коронавирус тарқалган Хубэйни рухсат билан ёки рухсатсиз тарк этиш ҳоллари кузатилмади. Шунингдек, Хубэйга олиб борувчи барча йўллар ёпилди, аэропорт, вокзаллар ишламади. 

Ғарбда январдаёқ Хитой карантиннинг ўрта асрлардаги услубидан фойдаланяпти деб кескин танқид қилишга тушишди. Энди бўлса Европа Иттифоқига аъзо мамлакатларнинг ўзи Хитой қўллаган усулни такрорлаяпти: йўллар ёпилган, одамлар уйдан чиқмаган, хуллас ҳамма жойда аҳоли ўзини қулфлаб олган. 

Масалан, Италияда коронавируснинг бунчалик тез авж олиши сабаби одамлар бошидан бунга бепарво муносабатда бўлишди. Вирусдан жабр чекканлар сони 100 нафарга етса ҳам итальянлар меҳмонга боришда давом этиб, вақтларини кафе-ресторанда чоғ ўтказиб (улар ўз ҳаётларини ресторансиз тасаввур қила олишмайди), бунинг устига жамоат транспортидан ҳар куни фойдаланаверишди. Натижада вирус тарқалиши тобора авж олиб буёғига кеч бўлганди. 

Хитой эса касаллик бошланиши биланоқ мамлакатда карантин эълон қилди, тартиб-интизом ўзига яраша қаттиқ бўлди. Тўғри, 80 минг хитойлик бундан азият чекди, бу рақам ҳар қанча катта кўринмасин, бир ярим миллиард аҳолиси бор давлат учун денгиздан бир томчи. 

Бундан ташқари хитойликлар сифатли тиббиёт учун умуман пулни аяшмади. Маълумки, Хитойда тиббий хизмат бепул эмас, аксинча бирмунча қиммат туради. Лекин ҳукумат коронавирусга чалинган беморларни бепул даволашга тушди. Шунингдек, аҳолининг барча қатлами учун таҳлил топшириш бепул қилиб белгиланди. Ваҳоланки, Хитойда битта анализ 370 юань (тахминан 53 доллар) туради. 

Хитой коронавирусга қарши курашиш учун жуда катта сумма - 15 миллиард доллар ажратди. Бу пул шифокорлар маошини ошириш, янги касалхоналар қуриш, касалхоналарни замонавий тиббий ускуналар билан жиҳозлаш учун сарфланди. Шунингдек, кислородни қонга яхши ҳайдайдиган кўплаб янги аппаратлар харид қилинди, бунга сабаб коронавирус энг аввало қон орқали ўпкага зарар етказади. 

Хитой электрон тизимга ўтиб, нақд пулдан фойдаланишни тўхтатди. Ваҳима кўтарганлар дарҳол полиция томонидан қўлга олиниб, керакли жазо берилди. "Вирусга чалинганлар сони аслида кўп, ҳукумат ўлганлар сонини яширяпти, ҳаммамиз ўламиз" деб ҳайқирганларни полиция тезда ушлаб кетди. 

Бунинг натижасида Хитойда коронавирусга чалинганлар камайиб борди, суткасига бир ярим минг бемордан 15-16 нафарга тушди. Ва энг катта плюс шундаки, хитойликлар тиббий ниқоб тақиб юришни асло канда қилишмади. Тўғри, ниқоб доим ҳам инсон организмини вирусдан мустаҳкам ҳимоя қилмайди, бунинг устига ҳар икки соатда алмаштириб туриш керак, лекин инфекция тарқалишини олишда ёрдам беради. 

Икки ҳафта олдин Европада ҳеч ким ниқоб тақмасди, ваҳоланки юзлаб одамлар вирусдан азият чекаётганди. Энди бўлса вазият қандай жиддийлигини ҳамма тушуниб етган. 

Европага етишмаётган нарса бу Хитойдаги каби тартиб-интизомга қаттиқ риоя қилмаслик. Шунингдек, Шенгень зонасида ўзаро чегара ҳам йўқ. Европадан фарқли ўлароқ Осиё COVID-19 билан самарали кураш олиб боряпти: Япония билан Жанубий Кореяни олайлик, улар бу борада анча яхши ишлашяпти. 

Бу давлатларда қўл билан саломлашиш тақиқланди, қучоқлашиш ва ўпишиб кўришишга рухсат йўқ, ўзаро гаплашганда масофани сақлаш талаб этиляпти, бу эса жуда катта ёрдам берди. 1918-1919 йилларда тарқалган "испанка" вирусидан асосан ҳозирги Замбия ҳудудидаги африкаликлар азият чекиб, гриппдан 23 фоиз аҳоли ўлиб кетганди. 

Ҳозирги коронавирус эса аксинча, бутун дунёни қамраб оляпти. Хуллас Хитой катта муаммоларни ечишга қодир мамлакат эканини яна бир карра исботлай олди. Ваҳимага тушмасдан, ўзини совуққон тутган ҳолда коронавирусга қарши курашишни бошлади, шу билан бирга ваҳимачиларни қамашдан чекинмади. 

Ҳозирги пайтга келиб бу мамлакатда эпидемия тугай деб қолди. Хитой тажрибаси шуни кўрсатяптики, вирусга қарши самарали кураш олиб бориш учун дўконларга югуриб ҳожатхона қоғози-ю, бошқа нарсаларни керагидан ортиқ жамлаш, мактабларда ўқишни бекор қилиш, авиарейсларни тўхтатиш билан иш битмайди. 

Бу ўринда энг муҳими беморларга сифатли тиббий хизмат кўрсатиш, ўта малакали шифокорларни жалб этиш ҳамда тест таҳлиллари учун аҳолидан пул олмаслик талаб этилади. Шундагина ҳаммаси тез орада яна жойига тушади.

“Аргументы и факты” материаллари асосида Хайрулла Холиқов тайёрлади.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика