

"Реал Сосьедад"нинг россиялик ярим ҳимоячиси Арсен Захарян коронавирусга чалинган ва даволаниш жараёнини бошдан ўтказмоқда. Бу ҳақида испан клуби матбуот хизмати хабар берди.
"Арсен коронавирусдан даволаниш жараёнида ва унга маълум вақт талаб этилади. Ҳозирча у қачон тўлиқ соғайиб, сафга қайтишини аниқ айта олмаймиз".



