Неймар коронавирус юқтириб олди

Khoja
8 июн 2025
“Сантос“ ҳужумчиси Неймардан коронавирус аниқланди.

“Пайшанба куни вирусли инфекция бошланиши билан Неймар Сантос клуби тиббиёт бўлими томонидан текширувдан ўтди ва унда COVID-19 инфекциясини тасдиқлади. Футболчида аломатлар пайдо бўлган заҳоти унга дам берилди ва ҳозирда уйда шифокор кўрсатмаси бўйича даволанмоқда“, — дейилган клуб берган баёнотда.

Неймар жорий мавсумда барча турнирларда 14 та ўйин ўтказиб, 3 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.


KhojaMuallif
Manba: championat.com