UZ

Сўнгги янгиликлар

20:20Неймар қиз фарзандли бўлди, Роналду яхтада Жоржина билан сайрга чиқди. Футбол юлдузлари ҳафтани қандай ўтказди?  0 19:55Тебас "Реал"нинг Ла Лигадаги биринчи ўйинини кўчирилмаслигини айтди  2 19:24"Ювентус" футболчиси Дуглас Луис фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  0 18:59"Арсенал" "Барселона" ярим ҳимоячиси учун курашга қўшилди  3 18:52"Навбаҳор", "Динамо", "Бухоро"га жарима ва яна кўплаб қарорлар – Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши тафсилотлари  7 18:29Эшитдик-да! Жамшид "Нефтчи"дан "Навбаҳор"га қайтмоқда  14 18:15"Арсенал" мухлислари Мадуэке трансферига қарши чиқишмоқда  3 17:46Абрамов, Алибоев, Неъматов ва Сергеев — Суперлигада 1-давранинг энг яхшилари  2 17:20Месси "Барселона" учун хайрлашув учрашувини янгиланган "Камп Ноу"да ўтказади  5 16:52Пенальтилар статистикаси: Биринчи даврада ким кўп пенальти тепди ёки умуман нуқтага ҳам яқинлашмади?  0 16:24Пулишич Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  3 15:57Ресан, Ратиньо, Цигер... Суперлиганинг 1-давра легионерлар рамзий терма жамоаси  4 15:42"Байер" ақшлик футболчини 35 млн еврога харид қилди  0 15:17Расман: Пиоли янги жамоасини қабул қилиб олди  0 14:29Сергеев, Дориев, Мозговой... Суперлиганинг 1-давра рамзий терма жамоаси  8

Koronavirus Info. Наманган вилоятида коронавирусга чалиниш ҳолати қайд этилганлиги билан боғлиқ расмий баёнот Янгиликлар

Koronavirus Info. Наманган вилоятида коронавирусга чалиниш ҳолати қайд этилганлиги билан боғлиқ расмий баёнот

Наманган вилоят Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази Наманган вилоятида коронавирусга чалиниш ҳолати қайд этилганлиги билан боғлиқ хабар юзасидан қуйидагиларни расман маълум қилади:

Вилоят Ички ишлар бошқармаси орқали берилган маълумотга асосан коронавирус инфекцияси тарқалган ҳудудлардан келган, яъни коронавирус инфекциясига гумон қилинган шахслар билан мулоқотда бўлганлиги аниқланган 30 нафар Наманган вилоятида яшовчи фуқаролар 2020 йил 24 март куни вилоят юқумли касалликлар шифохонасига карантин кузатуви учун ётқизилди ва барча фуқаролардан вирусология лабораториясига текширув учун намуналар олинди.

Вилоят Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази вирусология лабораторияси таҳлил натижаларига кўра, Наманган шаҳрида яшовчи 1 нафар фуқародан олинган намуналарда коронавирус инфекцияси борлиги аниқланди.

Олиб борилган эпидемиологик суриштирувлар жараёнида 1995 йилда туғилган ушбу фуқаро 2020 йил 12 март куни Истамбул-Тошкент ТК-1368 рейси билан Ўзбекистонга келган ҳамда 24 мартгача уй шароитида тиббиёт ходимлари томонидан тиббий кузатувга олинганлиги маълум бўлди. Ушбу фуқаро тадбиркорлик учун Туркия давлатига бориб қайтганлиги аниқланди.

Ҳозирги кунда ушбу фуқаро билан оилавий ва яқин мулоқотда бўлган 11 нафар фуқаролар вилоят юқумли касалликлар шифохонасига жойлаштирилиб карантин кузатувига олинди, шунингдек у билан иккиламчи мулоқотда бўлган 43 нафар фуқаролар махсус жиҳозланган изоляторларга жойлаштирилди. Ҳозирда уларнинг соғлиги малакали мутахассислар томонидан назорат қилиб борилмоқда.

Юқоридаги 54 нафар фуқаролардан вирусологик текширув учун намуналар олинди, ҳозирда лаборатория таҳлиллари давом эттирилмоқда.
Ушбу фуқаро билан мулоқотда бўлганларни аниқлаш бўйича эпидемиологик суриштирув ишлари давом эттирилмоқда. Қўшимча маълумотлар тақдим этилади.

Ҳурматли вилоятимиз фуқаролари! Сизларга телевидение, радио, ижтимоий тармоқлар орқали короновирус тарқалишининг олдини олиш бўйича доимий тавсиялар бериб борилмоқда, биз сизлардан тиббиёт ходимлари томонидан берилаётган маслаҳатларга, тавсияларга амал қилишингизни, зарурат бўлмаган ҳолларда кўчага чиқмасликни, ўзингиз ва оила аъзоларингизда касалликнинг биронта аломати сезилганда хонадонингизга 103 телефон орқали тез тиббий ёрдам шифокорларини чақиришингизни сўраймиз.

Давлатали Қосимов,
Вилоят Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази бош врачи ўринбосари


#уйдақолинг

#ваҳимасизкарантин

 

Рейтинг: -12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика