UZ

Сўнгги янгиликлар

17:00Transfermarkt: Энди Ўзбекистон Суперлигасида 1 миллион ва ундан қиммат 8 футболчи бор  0 16:3120 йилдан сўнг Ўзбекистонга қайтаётган Юрген Гёде охирги марта қайси жамоада ишлади?  5 16:04Расман: "Андижон" грузиялик футболчи трансферини эълон қилди  9 15:38Ибрагимович ўзига юклатилган муҳим роль ҳақида маълумот берди  0 15:09Клублар африкалик футболчиларни 15 декабргача қўйиб юбориши шарт — ФИФА  2 14:47"Роналдиньони сотиб юборинг, бугун эрталаб машғулотга ўз вақтида келди". Аллегри "Милан" вице-президентига нима деган эди?!  2 13:58"Париж" Беллингемга кўз тикди  4 13:30Германиялик тажрибали мутахассис "Нефтчи"да Исмоиловга кўмаклашади  19 13:10Европанинг энг кўп жисмоний куч талаб қиладиган лигалари  5 12:43Спорт олами юлдузлари Рио Фердинанд, Шакил О'Нил ва Уэйн Грецки ЖЧ-2026 қуръа ташлаш маросимида хизмат қилади  5 12:22"Машъал" "Бухоро"ни Қаршида қабул қилади  6 12:09"Қўқон-1912" асосий футболчилари билан битимни узайтирди  0 11:46Ўзбекистон футзал терма жамоасининг Россияга қарши учрашувлар учун қайдномаси маълум  2 11:43TVCOM'да бугунги ўйинлар: АПЛ ўзбек шарҳида, Италия кубоги ва бошқалар  1 11:25"Бунёдкор"нинг икки футболчиси "Сўғдиёна"га ўтишга яқин  3

Григорий Колосовский: "Ўтказиб юборилган голда ҳимоячиларимга саволларим кўп" Янгиликлар

Григорий Колосовский: "Ўтказиб юборилган голда ҳимоячиларимга саволларим кўп"

Ўзбекистон кубоги 1-тури доирасида "Наманган ФА" устидан қозонилган ғалабадан кейин "Локомотив" бош мураббийи Григорий Колосовский матбуот анжуманида қатнашди.

- Ўтган сафарги матбуот анжуманида айтганимдек, ҳозирги пайтда исталган жамоа ўзининг энг яхши сифатларини намойиш этишга ҳаракат қилмоқда. Бугун кубок ўйини бўлгани учун рақиб бизга жанг таклиф қилди. Чунки бошида уларнинг ўйини ўхшаётганди. Бу бизга муаммолар келтириб чиқарди. Нега биз ўйинга жуда кеч кириб боряпмиз. Фақатгина 36-дақиқага келибгина рақиб дарвозасини ишғол қилдик. Ҳа, унгача кўплаб вазиятлар яратгандик. Яна ўша муаммо бизда оқсамоқда: яратилган вазиятлардан фойдалана олмаслик. Албатта, кўпроқ уришни истагандик. Бироқ ўтказиб юборилган голда ҳимоячиларимга саволларим кўп.

- Кўплаб мураббийларнинг фикрига кўра, кубок ва чемпионат ўртасидаги ўйинлар фарқи катта. Бугун шундай фарқ сезилдими?

- Кубок қисқа муддатли турнир. Шу сабабли бу ерда исталган вақтда йўқотилган очколар оёқдан чалиши, гуруҳдаёқ жамомани олиб қолиши мумкин. Шу сабабли бу ерда барча курашишга ҳаракат қилмоқда. Агарда бу ерда ҳам чемпионат каби узоқ давом этадиган турнир бўлганида, барчанинг муносабати бошқачароқ ва илк турданоқ чиройли ўйин учун ўйнашган бўларди.

- Кубокдаги вазифа қандай?

- Ҳозирча бошланғич вазифа бу очколарни олиб, гуруҳдан чиқиш. Кейинчалик қўлдан келганча ғалаба қозониб, балки финалгача етиб бориб қолармиз.


Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика