UZ

Сўнгги янгиликлар

00:54"Реал" "Бенфика"нинг 50 миллионлик футболчисини текинга қўлга киритади  0 00:11"Атлетико" 10 йиллик футболчисини сотиб юборди  0 23:57Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ - "Реал" 3:0 (матнли трансляция)  81 23:46Карлос Тевес "Тальерес" жамоасини бошқаради  1 23:20ЛаЛига "Реал"нинг сўровига рад жавобини берди  11 22:40"Тоттенхэм" "Вест Хэм" футболчисини 55 млн фунтга сотиб олмоқда, у клуб тарихидаги энг қиммат трансферлардан бирига айланади  0 22:01Трент ПСЖга қарши ўйнамаслиги мумкин  12 21:45U-21 биринчилиги. "Навбаҳор" - биринчи давра чемпиони!  3 21:16Луис Энрике: "Барселона"га содиқ бўлиб қоламан, "Реал"га қарши ўйинлар менга катта иштиёқ беради"  19 20:58"Ал Қодисия" Ретеги учун таклифни оширди  1 20:16Гарет Бэйл: "Бугун ким ғолиб бўлишини барчамиз яхши биламиз"  18 19:50"Реал" Негрейра иши бўйича терговни яна ярим йилга узайтиришни сўрамоқда  12 19:32"Динамо" хорижда йиғин ўтказади  7 19:09"Лион"нинг Лига 1даги тақдири ҳал бўлди  3 18:31Фабрицио Романо Элдор Шомуродов трансфери бўйича маълумот берди  13

Кореяликлар рақибни чалғитиш учун рақамларни алмаштиришди Янгиликлар

Кореяликлар рақибни чалғитиш учун рақамларни алмаштиришди

Теглар :  ЖЧ-2018Син Тхе Ён
Жанубий Корея терма жамоаси бош мураббийи Син Тхе Ён турнир бошланишидан аввал рақибнинг унинг жамоасига бераётган эътиборидан ҳавотирланди.

Тактика ва футболчилар жойини сир сақлаш учун мураббийлар штаби айёрликка қўл урди.

Кореялик футболчилар очиқ машғулотда рақамсиз қора либосларда шуғулланишди.

Син Тхе Ённинг фикрича, айғоқчилар унинг ғояларини била олишмайди - улар жанубий кореялик футболчиларни ажрата олишмайди.

"Жамоамиз хотиржам. Агар ўйлаганимизни амалга ошира олсак, натижага эришамиз!

Барча мураббийлар рақиб уларнинг жамоасини кузатаётгани ҳақида ўйласа керак.

Жанубий Корея терма жамоаси футболчиларининг либосида тўрт хил рақам. Бу шведларни чалғитиш учун. Атайин формадаги рақамларни алмаштирдик - европаликлар кореялик ўйинчиларни ажратиши қийин. Бундан фойдаланишга уриндик.

Эртага Швеция сафида ким майдонга тушишини биламиз. Швеция эса Корея таркибида кимлар ўйнашидан бехабар".

Жанубий кореяликларнинг ҳавотири бекор эмас экан. Швеция терма жамоаси бош мураббийи ассистентларидан бири Лассе Якобссон Осиё жамоасини Австриядаги йиғиндан бери кузатиб юргани маълум бўлди.

Бироқ шведлар устози Янне Андерссон тезда уни оқлади: "Лассе Жанубий Корея тактикасини ўрганиш билан шуғулланди. У машғулот ёпиқ эканлигини билмаган. Буни нотўғри тушунганлардан узр сўрайман".

Шведлар ЖЧ-2018дан олдин психолог билан ишлагани аниқланди. Бироқ бош мураббийнинг сўзларига кўра, у спорт масалалари бўйича маслаҳатчи экан.

Биринчи ўйин натижасига кўра, шведларнинг тайёргарлиги фойдалироқ бўлиб чиқди.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика