UZ

Сўнгги янгиликлар

19:50Улуғбек Бақоев: "Футболда шунақаси ҳам бўлиб туради"  0 19:33Кварацхелия "Наполи"дан кетмоқчи эмас  1 19:11"Арсенал" Йозуа Киммихга қизиқмоқда  4 18:55Суперлига. "Динамо" – "Металлург" 0:1 (матнли трансляция)  5 18:15ПРО лига. Тошкентда ўтган "Бухоро" - "Хоразм" учрашувида дуранг қайд этилди  14 17:43Винченцо Итальяно мавсум охирида клубдан кетади  0 17:25Альфонсо Дэвис "Бавария" билан янги шартнома имзоламайди  0 17:01"Бунёдкор" янги бош мураббий номини эълон қилди  13 16:20"Евро-2024"да ҳеч ким Англия билан тенглаша олмайди"  9 15:57"Қизилқум" "Локомотив" билан ўйин учун қайдномасини эълон қилди  0 15:26Суперлига. 4-тур учрашувларини ўтказиб юборадиган футболчилар  4 15:10Маркус Рэшфорд Евро-2024га бора олмаслиги мумкин  1 14:38Парехо Винисиус ҳақида: "Ажойиб спортчи, аммо ўйинчилар ўзини футболга бағишлаши керак. Мени пиёниста дейишарди, лекин бунга эътибор бермаганман ва жавоб қайтармаганман – бундай одамлардан юқорироқ бўлиш зарур"  3 13:47Суперлига. 9та клуб дастлабки 3та турда фақат бир хил формадан фойдаланди. Бунга сабаб нима?  5 13:44"Манчестер Юнайтед" "Реал" футболчисини сотиб олмоқчи  1

Копа Америка-2019. Никимбаев Перу-Бразилия баҳси олдидан ўзбекистонлик мухлисларга қизиқарли маълумотларни тақдим этди Янгиликлар

Копа Америка-2019. Никимбаев Перу-Бразилия баҳси олдидан ўзбекистонлик мухлисларга қизиқарли маълумотларни тақдим этди

Футбол бўйича Копа Америка—2019 мусобақаси ўзининг қизғин палласига кириб бормоқда. Бугун «А» гуруҳида 3-тур баҳсларига старт берилади.

Жумладан, мусобақа мезбони Бразилия терма жамоаси Перуга қарши баҳс олиб боради. Ўйиннинг эътиборли жиҳатларидан бири унда ўзбекистонли футбол эксперти Алишер Никимбаев ҳам ишлайди. У беллашувда координатор ёрдамчиси бўлиб ишлайди. Никимбаев ўйиндан олдин ўқувчиларига мусобақага оид қизиқарли маълумотларни тақдим этди.

Агар киши ўз ҳоббисини касб-корига айлантира олса, демак, у ҳақиқатан ҳам жуда бахтли инсон. Буларни ким айтгани аниқ эсимда йўқку-я, аммо бу қарашга тўлиқ қўшиламан — мен жуда ҳам бахтли инсонман. «Пахтакор»га СССР чемпионатида мухлислик қилишни бошлаган чоғларимда футболнинг касбимга айланишни хаёлимга ҳам келтирмаган эдим. Ҳозир эса футбол сабаб Копа Америка—2019 мусобақаси ўтаётган Бразилияда бўлиш бахти насиб этиб турибди. Бу мен учун учинчи қитъа чемпионати ҳисобланади.  Дастлабкиси 1996 йилги БААда ўтган Осиё чемпионати эди. Унда камина журналист сифатида фаолият олиб борганди. 2008 йил ҳам журналист сифатида Евро—2008 мусобақаси сабаб Австрия ва Швейцария майдонларида ишладим. Шунингдек, 2004 ва 2007 йиллардаги Осиё Кубогида ҳам фаолият юритдим. Фақат бунда Ўзбекистон терма жамоаси делегацияси билан бирга бўлдим. Ва мана энди Америка Кубоги мусобақасидаман. Бу сафар эса Қатар футбол ассоциатияси ва ЖЧ—2022 ташкилий қўмитаси таркибида тажриба алмашиш дастури бўйича мусобақада ишлаш имкониятига эга бўлдим.

Тўғрисини айтсам, 22 июнга қадар Копа Америка—2019 нинг бирортда учрашувини тўлиқлигича кўрмадим. Баъзан ўйинлар бошланиш вақти ҳалал берган бўлса, баъзан мусобага бўлган қизиқишнинг йўқлиги ҳам сабаб бўлди.

Копа Америка — дунёдаги энг «қари» қитъа чемпионати ҳисобланади. Илк мусобақа биринчи Осиёк Кубогидан 40 йил, илк Европа чемпионатидан эса 44 йил аввал, яъни, 1916 йил ўтказилганди.

Копа Америка — фақатгина узоқ тарихига эга мусобақа эмас. Ортда қолган 103 йилда кўплаб воқеликлар содир бўлди. Масалан, 1959 йилда бир эмас, икки мусобақа ўтказилган. Жумладан, бири Эквадор, иккинчисига Аргентина мезбонлик қилган. Қизиғи шундаки, 5 карра Жаҳон чемпионлари Бразилия терма жамоаси ўз қитъасида етакчи бўла олмай келмоқда. 103 йил ичида пентакампеонлар Копа Америка мусобақасида атиги 8 марта ғолибликка эришган. Шулардан 4 таси сўнгги 20 йилликда қўлга киритилган. Аммо Уругвай учун бу ўзига хос мусобақа. Футболдаги олтин даврлари 1920-30 йиллар ҳамда 1950 йилларга тўғри келадиган Уругвай айни дамда Копа Американинг 15 та бош совринини ўз музейига элтиб қўйган. Тўғри, бу маълумотларнинг барчасини Wikipedia’дан топишингиз мумкин. Келинг, шунинг учун мусобақа ҳақида кўпчилик мухлисларга маълум бўлмаган маълумотлар ҳақида суҳбатлашамиз.

Яқин бир ҳафта камина Бразилиянинг энг катта шаҳри — Сан-Паулуда бўламан. Мазкур мусобақа доирасида шаҳардаги икки стадион — «Морумби» ҳамда «Арена Коринтианс» ўйинларни қабул қилмоқда. «Морумби»даги ўйинлар якунига етиб улгурди. Улар атиги учта эди, жумладан, очилиш ўйини ҳам шу ерда ўтди. Энди ҳамма диққат-эътибор «Арена Коринтианс»га қаратилади. Паулисталар (Сан-Паулу аҳолиси шундай аталади) «Арена»ни шаҳардаги энг яхши ўйингоҳ деб ҳисоблайди.

—  «Коринтианс» клубининг бахтга қарши ҳеч қачон ўз стадиони бўлмаган. «Пакаэмбу» стадионини шаҳарнинг бошқа клублари билан бўлишишга мажбур эдик, — дейди «Арена» ишчиларидан бири Кассиано Леонелли.  — Фақатгина мамлакатнинг аввалги президенти Лула да Силва (у «Коринтианс» мухлиси эди) клубимизга стадион қуриш учун маблағ топиб беришда ёрдам кўрсатди.

Кассианонинг сўзларига қўшимча сифатида шуларни келтиришни лозим топдим: «Коринтианс» стадиони қурилиши режаси 1980 йилларда пайдо бўлган. Бироқ унинг қурилиши орадан фақатгина 30 йил ўтиб — 2010 йил бошланган. Ва 2014 йилги Жаҳон Чемпионати бошланишидан аввал якунига етказилган.

— 2014 йилги Жаҳон Чемпионатида бизнинг стадион бир нечта ўйинни қабул қилди. Хусуан, Бразилия ва Хорватия ўртасидаги очилиш баҳси ва Нидерландия ҳамда Аргентина ўртасидаги ярим финал тўқнашувини, — дея сўзида давом этади Кассиано.

— «Арена Коринтианс»ни Сан-Паулудаги энг яхши стадион демоқдасиз? «Маракана» билан ҳам қиёслаганда ҳам шундайми?

— Йўқ, «Маракана» билан солиштириб бўлмайди. 1950 йилги Жаҳон Чемпионатида Бразилия—Уругвай беллашувига 200 000 мухлис келган. Тарих ва жанговар руҳ — «Маракана»нинг ажралмас қисми. Шундай экан, бизнинг стадионни у билан қиёслаб бўлмайди.

— Аммо стадиондаги шароитларни солиштирганда-чи?

— У ҳолда «Арена Коринтианс» «Маракана»дан яхшироқ. Ахир бизнинг стадион топ-тоза. Уларда эса майдон билан трибунани ажратиб турувчи югуриш йўлакчаси бор.

Қайд этиш жоиз, 2014 йилги Жаҳон Чемпионатидан кейин «Коринтианс» аренаси сиғими деярли учдан бирга қисқарди — 68 727  кишидан, 49 205 кишигача. Шимолий трибуна олиб ташланди ва энди у ерда ўриндиқлар йўқ. Шимолий трибуна — энди «Коринтианс»нинг қайноқ мухлислари учун хизмат қилмоқда.

— Стадион эртага тўладими? — Бизнинг Кассиано билан суҳбатимиз Бразилия—Перу учрашувидан бир кун олдин бўлганди.

— Ахир эртага Бразилия ўйнайди. Бироқ умуман олган Копа Америка мусобақаси ўйинларига кутилганидан-да камроқ мухлис келмоқда.

— Мен ўйинга чипталар нархининг қимматлиги ҳақида эшитдим.

— Бу айни ҳақиқат. КОНMEБОЛ (Жанубий Америка футбол федерацияси) чипталарга юқори нарх белгилаган. Бироқ муаммолардан бири ўйинлар вақти билан боғлиқ. Мактаб ўқувчиларида ҳали қишки таътиллар бошлангани йўқ. Агарда мусобақани бир ҳафтага кечиктиришганида ҳаммаси бошқача бўларди.

Ҳақиқатан ҳам Кассиано алдамади. Ҳозир Бразилияда қиш фасли. Ахир мамлакат Жанубий ярим шарда жойлашган. Қиш эса одатий бразилияча. Сан-Паулуда ҳаво бироз совуқроқ. Тунда ҳарорат 15 даражагача тушиб кетади. Кундузи эса ҳарората 25 даражага кўтарилиб исийди. Сан-Паулуда чўмилишни ҳеч ким тавсия қилмайди. Аммо Сан-Паулудан 1,5 соатлик йўл бўлган Рио-де-Жанейрода айни дам олиш, чўмилиш учун қулай палла. Ҳаттоки қиш ҳам ҳалал бермайди.

Таъкидлаш ўринли, Бразилияда ички парвозлар анчагина қиммат. Масалан, Сан-Паулудан Порту-Аллегригача бориб қайтиш, 650 долларни ташкил қилади. Парвоз эса атиги ўзи икки ярим соат вақтни олади. Шундай экан, Копа Америка—2019 нинг кўпроқ ўйинларини жонли томоша қилишни хоҳлаган мухлис учун энг қулайи ҳам — телевизор.

Агар сиз Бразилия—Перу беллашувини кўрадиган бўлсангиз бир нарса эътиборингизни тортиши мумкин. Селесао стадионнинг ўнг томонидаги захира ўриндиғидан жой олади. Аммо кийим алмаштириш хонаси чап томонда. Гап шундаки, «Коринтианс» клуби президенти Андреш Саншеш шундай қарорга келган. У жамоанинг кийиниш хонаси терма жамоа бош мураббийи Тите шарафига ўнг томонда бўлишини хоҳлаган. Саншеш «Коринтианс» президентлиги чоғида Тите клуб бош мураббийи бўлган, айнан ўша вақтда стадион қурилиши бошланган. Аслида иккала кийиниш хонаси ҳам бир хил. Қоидаларга кўра, ташкилотчилар бундай бўлишига йўл бермаслиги лозим эди. Аммо айтишларича, Саншеш унинг сўрови қондирилмайдиган бўлса, стадион Копа Америка—2019 ўйинларини қабул қилмаслигини маълум қилган. Охир-оқибат ташкилот розилик берган.

Яна бир эътиборга молик жиҳат. Перу терма жамоаси кеча ўйинолди расмий машғулотини «Арена Коринтианс»да ўтказишдан бош тортди. Бундай ҳолатлар камдан кам содир бўлади. Қоидага кўра, мураббий ва футболчилар ўйиндан аввал стадион майсаси билан танишиши ва унга кўникиб олишларига имконият тақдим этилади. Бироқ Перу терма жамоаси раҳбарияти меҳмонхонадан стадионгача бўлган вақтда ютиш мақсадида шундай қарорга келган. Бошқа томондан эса бу Жанубий Америка. Бу ерда инсонлар ҳамма жойдагидек бир хил бўлмаслигини ҳам хоҳлаши табиий.

Алишер Никимбаев, Қатар футбол ассоциацияси техник эксперти

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика