

"Corriere dello Sport" хабарига кўра, "нерадзуррилар"га парижликларнинг икки қанот ҳимоячилари Томас Менье ва Лайвин Курзавалар керак. Улар ўз клубида кам ўйин амалиётига эга бўлаётгани сабабли трансфер амалга ошишининг эҳтимоли жуда юқори.
28 ёшли Менье ушбу мавсумда ПСЖ таркибида 10 ўйинда 1 гол урди ва 1 голга ассистентлик қилди. 27 ёшли Курзава эса 8 ўйинда қатнашди.



