UZ

Сўнгги янгиликлар

20:46Рамос ПСЖ учун дебют қилишга тайёр   0 20:26"Челси" Кристенсен билан янги шартнома масаласида келишолмаяпти  0 20:04Венгер: "Роналдунинг МЮга қайтганини хато демаган бўлардим"  8 19:50Асрор Алиқулов: "Янгиер" футболчиларига бўшлиқ ва вақт берсак, истаган ишини қилиши мумкин эди"  1 19:28Бекзод Қодирқулов: "Вазиятлардан фойдалана олмаслик мағлубиятга олиб келди"  0 19:11Про лига. "Хоразм" "Арал Самали"ни йирик ҳисобда ютди, "Шўртан" "Янгиер"ни енгди  2 18:47Olamsport: Қудратилло Абдуқаҳҳоров АҚШга жўнаб кетди, "Фергюсоннинг Хабиб ҳақидаги ҳикоясини якунламоқчиман"  0 18:33Бешинчиси беш бўладими?  9 18:24"Торино" Белоттини сақлаб қолмоқчи  0 18:01"Ньюкасл" "Реал"нинг юлдуз футболчисини нишонга олди  5 17:58"Футбол олами". Мураббийлар қўзғолон кўтарган 23-тур ҳақида барчаси   26 17:38МЮ Конте билан алоқага чиқди. Италиялик клубни бошқаришга рози  11 17:35Ҳафта ўртасидаги баҳслар: А Серия 10-тур превьюси  1 17:16Дибаланинг қачон "Ювентус" билан янги шартнома имзолаши маълум бўлди  0 16:53"Реал" Кроосга янги шартнома таклиф қилади  1

Конференциялар лигаси. "Рома" биринчи турни йирик ғалаба билан бошлади, Шомуродов 2 та голга ассистентлик қилди Янгиликлар

Конференциялар лигаси. "Рома" биринчи турни йирик ғалаба билан бошлади, Шомуродов 2 та голга ассистентлик қилди

Конференциялар лигаси "C" гуруҳи 1-туридан ўрин олган "Рома" – ЦСКА (София) учрашуви матнли трансляциясини ушбу саҳифада кузатиб бордингиз.

"Рома" (Италия) – "ЦСКА" София (Болгария) 5:1 

«Стадио Олимпико»

Голлар: Пеллегрини 25', 62', Эль-Шаарави 38', Манчини 82', Абрахам 84  – Кэри 10'

Рома – Руй Патрисиу, Карсдорп (Ибаньес, 46), Смоллинг, Манчини, Калафьори (Кумбулла, 77), Пеллегрини (Абрахам, 75), Вильяр (Верету, 57), Диавара (Кристанте, 57), Эль-Шаарави, Шомуродов, Карлес Перес.

ЦСКА София – Бузатто, Турицов (Дончев, 74), Матей, Лам, Галабов, Мазику, Кэри, Йомов (Баи, 67), Мухар, Вилдсхут, Крастев (Ахмедов, 88).

Огоҳлантиришлар: Вилдсхут (67), Лам (90).

Четлатиш: Вилдсхут  (80).

Баҳс якунланди! Ажойиб ўйин – қойилмақом ғалаба! Шомуродов ТОП! Хизматингизда Шерзод Нурматов бўлди. Кейинги ўйинларда ғойибона кўришгунча! 

90. Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди. 

90. Лам сариқ карточка олди. 

88. ЦСКАда ўзгариш: Крастев ўрнига Ахмедов тушди.

87. ЦСКА навбатдаги "корнер"дан фойдалана олмади.

85. Зарба!  Карло Мухарнинг кучли зарбасини Патрисиу қайтарди. Кейин эса Ибаньес тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

84. ГООООООООООООООООЛ!  Шомуродовдан иккинчи ассист!  У Абрахамни олдинга бошлади. Англиялик ҳужумчи эса дарвозани ишғол этди – 5:1! 

83. Зарбаааааа!  Шомуродовнинг зарбаси дарвозаси сап устунга тегди! Еҳ, омад келмаса ҳам қийин. 

82. ГООООООООООООООООЛ!  Ҳисоб йириклашди! Смоллингнинг зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди. Қайтган тўпга Манчини эга чиқди ва бўш қолган дарвозага тўп киритди – 4:1!

81. Элдор Шомуродов катта тезликда олдинга борди ва зарба берди. Зарба йўлига ҳимоячи тўғаноқ бўлди. 

80. Вилдсхут қарши ҳужумга қочиб кетаётган Карлес Пересни йиқитди ва иккинчи сариқни олиб, майдондан четлатилди. 

79. Жамоалар 4 тадан бурчак тўпига эга бўлишди. ЦСКАнинг ҳозирги бурчак зарбаси самара келтирмади.  

77. "Рома"да алмаштириш: Калафьори ўрнига Кумбулла тушди. 

75. "Рома"да ўзгариш: Пеллегрини ўрнига Абрахам майдонга тушди.

74. ЦСКАда ўзгариш: Турицов ўрнига Дончев тушди.

73. Тэмми Абррахам майдонга тушишга ҳозирлик кўрмоқда. 

71. Вилдсхут чап қанотда қулай позицияга чиқиб борди, унга пас беришди, аммо тўп ноаниқ кўриниш олди, "Рома" фойдасига "аут".

69. Элдор Шомуродов тўпни қабул қилиб олиб, қайтариб узатишда хато қилди.

67. ЦСКАда ўзгариш: Йомов ўрнига Баи ўйинга қўшилди.  

67. Вилдсхут қўполлиги учун сариқ карточка олди. 

65. Лам майдон марказида қоидани бузди. У Кристантенинг футболкасидан тортди.

63. "Рома"нинг 2-бўлимдаги иккинчи қарши ҳужуми 3-голни келтирди.

62. ГООООООООООООООООООООООЛ! Кальафорини жарима майдони ичига кириб бориб, Пеллегринини қулай пас билан таъминлади, жамоа сардори эса ўз дублини расмийлаштирди – 3:1! 

61. Пеллегрини марказ томон ҳаволатиб пас узатди, бироқ тўпга Буззато эга чиқди. 

59. Эль-Шаарави тўпни қўли билан ўйнади. Бу ҳакамга яққол кўриниб қолди. 

57. "Рома"да 2 та алмаштириш: Диавара ўрнига Кристанте, Вильяр ўрнига Верету ўйинни давом эттиради.

55. Зарба! Меҳмонлар футболчисининг олисдан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади. 

53. Чап қанотда Мазику фаол. Унинг марказ томон амалга оширган навбатдаги узатмасига шериклари эга чиқа олишмади.

51. Томас Лам ЦСКАнинг ҳужумини зарба билан тугатди. Тўп чап устун олдидан ўтиб кетди.

50. Иван Турицов "Рома"нинг ҳужумини тўхтатди, у қанотдан олдинга интилган Калафьоридан тўпни айирди. 

48. Эль-Шаарави марказдаги Шомуродовга пас берди, у тўпни ўзига бўйсундиришда қийинчиликка дуч келди. 

47. Меҳмонлар позицион ҳужум уюуштиришмоқда.

46. Иккинчи тайм бошланди!

46. "Рома"да ўзгариш: Карсдорп ўрнига Ибаньес туширилди. 

Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча ҳисоб – 2:1. Танаффус! 

45+2. Темп бир оз тушди. Жамоалар қайсидир маънода танаффусни кутишяпти.

45. Биринчи таймга 3 дақиқа қўшилди.

44. Эль-Шааравининг Шомуродов томон паси муваффақиятсизроқ чиқди.

43. Меҳмонлар ҳимояда "ётиш"дан наф йўқлигини тушунишди.

41. "Бўрилар" мақсадларига эришишмоқда. Бунда албатта, Элдор Шомурдовнинг салмоқли ҳиссаси бор, иккинчи голда унинг фаоллиги катта аҳамият касб этди.

38. ГОООООООООООООООООООООООЛ!  Шомуродовнинг пасидан сўнг Эль-Шаарави римликларнинг иккинчи голини урди – 2:1!  

36. Крастевга шифокорлар томонидан тиббий ёрдам кўрсатилди.

35. Зарбаааа!  Карлес Переснинг жаримадан йўллаган зарбаси "жонли девор"га тегиб қайтди. 

33. "Рома"да "корнер". Смоллинг ҳаводаги курашни ютиб чиқди, аммо бош билан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.

31. Карло Мухар ўз жарима майдони яқинида қоидани бузди. Стефан Эль-Шаарави жабрланди.

27. ЦСКА ҳимоячилари ҳимоя марказида Пеллегринини ёлғиз қолдириб, адашишди. Маҳоратли футболчи уларни жазолади.

25. ГОООООООООООООООООООООЛ!  "Рома" сардори Пеллегрини айланма зарбаси орқали мувозанатни тиклади – 1:1! 

25. Зарба!  Вилдсхут кутилмаганда узоқдан зарба бериб, Патрисиунинг хушёрлигини синаб кўрди. 

23. Ууух! Пеллегрининг узатмасига Смоллинг улгурмай қолди. Тўп "аут"га йўл олди. 

22. Зарба!  Карлес Переснинг олисдан йўллаган зарбасидан кейин тўп "рикошет" орқали майдонни тарк этди, бурчак зарбаси. 

20. "Бўрилар" секин-аста ўзларига кела бошлашди. Рақиб ҳимояланишга киришди.

18. Зарбаааа!  Элдор Шомуродов ҳимоячини ортда қолдириб, деярли бирга-бир ҳолатга чиқиб борди. Унинг зарбасини Бузатто қайтарди.

16. ЦСКА кутилганидан-да кучли ўйин намойиш қилмоқда. Жуда тартибли ва ҳужумкор. Қойил! 

14. Шомуродов рақиб жарима майдони томонда тўпни қабул қилиб олди, бироқ орқага пас беришга мажбур бўлди.

13. Галабов тўпни Матейга узатди. Меҳмонлар шошилишмаяпти ва мезбонлар прессингга ўтишини кутишмоқда.

12. Хавфли вазият! Эль-Шаарави ҳаводаги курашда ғолиб чиқиб, бош билан зарба берди. Тўп дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди.

10. ГОООООООООООООООООООООЛ! Кэри кучли зарбаси орқали дарвозани ишғол қилди – 0:1! 

7. Манчини Шомуродов томон узатмани амалга оширди, ҳамюртимиз катта тезликда югурган бўлса-да, тўпга улгурмади.

6. Ҳозирча ЦСКА анча фаол ўйин кўрсатмоқда. Улар ҳимояда ётишни эмас, ҳужумда фаоллик намойиш қилишга уринишмоқда.

4. Зарба! Томас Лам яхши пас қабул қилиб олди ва дарҳол зарба йўллади, ноаниқ.

4. Рикардо Калафьори тўпни олиб қўйиш чоғида жуда қўпол ўйнади.

1. Ўйин бошланди! 

"Олимпико" баҳсни қабул қилишга тайёр!

- Ўйин Тошкент вақти билан 00:00 да старт олади.

 - Ассалому алайкум, азиз футбол ихлосмандлари!  Бугун Элдор Шомуродов тўп тепадиган Римнинг "Рома" клуби ўз майдонида Софиянинг ЦСКА клубини қабул қилади. Ушбу учрашувни яқин 2 соат ичида сиз билан биргаликда кузатиб борамиз.

Рейтинг: +53   

Фикрлар

+17   
17 сен 01:44:46
Milanooo
Eldor bn Yaxshiboevni termada birga sinab korsa bolardi…
+15   
17 сен 01:50:50
Zafar Absadikov
Яхшибоев Билан Шомуродовни биргаликда синаш керак. Яхшибоевга яхши гапириб алдаб уйнатиш кк
+12   
17 сен 01:54:14
Бахтийор Ашуров
Ким нима деса - десин. Шомуродов карерасида бугунги ўйини; энг зўри бўлди!
+11   
17 сен 02:06:46
JOKER 10
Жозе хақиқатдан хам ақилли тренер экан Элдорни алиштирмай тўғри қилди, шундай ўйинларда Элдор пишади мана ужа варатага тепишни йўлга қўйвотти (аслида тепиш ёки пас бериш имкони тенг бўлса доим пас беради Элдор) Омад Элдорга бугун биринчи маротаба юзида важохатни хам кўрдим.
+8   
17 сен 01:47:17
Joxa
Eldor bitta gol urib olsa o'yinni eng yaxshi o'yinchisi boladi nasib. 2ta assist 1ta gol bilan.hali vaqt bor...
+7   
17 сен 02:11:41
Oddiy muhlis
Шомуродов Бенземани эски вариянти ассисни койиллатяпди кейинчалик голлар хам булади олдин пас бериб хаммани карздор киляпди
+6   
17 сен 00:47:07
Анвар Рахимов
Бахтийор Ашуров фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ўйиндан сўнг Шомуродовни голи билан бир - биримизни қутлаш насиб этсин Амин!!!
Бахтиёр ака айнан кўнгилдаги фикрни ёзибсиз. Элдор Шомуродов ҳаммамизни хурсанд қилиш учунам ўз имкониятидан кўра яхшироқ ҳаракат қилмоқда. Ҳақиқий мард йигит Элдор!
+6   
17 сен 00:43:39
Goldberg
Асист бор энди навбат голга. Давай Элдор буёгига факат гол ургин
+6   
17 сен 00:41:10
Kambaraliev
Элдор ози Бн топти олиб кочишти койилатадида барибир
+6   
17 сен 00:22:22
LFC ABDULAZIZ
Эй ношукур бандалар оберсаям ёмонлашади, оберсасаям ёмонлашади, иссиқ хам ёқмас экан, совуқ хам одамзотга
+6   
16 сен 23:48:06
Бахтийор Ашуров
Ўйиндан сўнг Шомуродовни голи билан бир - биримизни қутлаш насиб этсин Амин!!!
+5   
17 сен 02:14:22
Joxa
Бахтийор Ашуров фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ким нима деса - десин. Шомуродов карерасида бугунги ўйини; энг зўри бўлди!
Элдор карерасида насиб булса бунданам зу́р у́йинлар ку́п бу́лади шундай давом этса!
+5   
17 сен 02:10:34
JOKER 10
Бугунги ўйинда гол уриш бўйича ЭНГ кўп вазиятни Элдор яратди.
+5   
17 сен 02:09:37
JOKER 10
Манам бугун Элдор яхши ўйнади дея оламан фақат моментлардан фойдаланиш даражаси нолга тенг бўлди, Абрахам барибир ТОПлиги билиниб турибти.
+5   
17 сен 02:05:48
Sobirov1451
Eldor nechi ball olar ekan kamida 8 dan baland olsa kerak
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика