Коман: «Ибрагимович фақат ўзи ҳақида ўйлайди"

Aziz Tukhtamuradov
29 дек 2015
«Бавария» футболчиси Кингсли Коман ёш футболчиларга имкон бермайдиган ПСЖни танқид қилди.

"ПСЖда ҳеч нима ўрганмаганман. Ирагимович? У футболчи ёшларга ёрдам берадиган футболчилардан эмас. У фақат ўзи ҳақида ўйлайди. ПСЖда менга имконият берилмаган. У ерда ўзимни ноқулай ҳис қилганман", - дейди футболчи.

Сал аввалроқ, парижликлар бош мураббийи Лоран Блан Команни жамоада қолиб қола олмаганидан афсусда эканлигини айтиб ўтганди.


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: goal.com