Колумбияда Фалькаога ҳайкал ўрнатишди

22 сен 2018, 01:07
“Монако” ва Колумбия терма жамоаси ҳужумчиси Радамель Фалькао туғилиб ўсган шаҳар – Санта-Мартеда футболчининг шарафига ҳайкал ўрнатилди.

Оқ рангда, 6 метр баландликда ўрнатилган ҳайкал учун 3,33 минг доллар харажат қилинган.

2013 йилдан буён “Монако” шарафини ҳимоя қилаётган 32 ёшли футболчи фаолияти давомида “Челси”, МЮ, “Атлетико”, “Порту”, “Ривер Плэйт” ва “Лансерос Бояка” (Колумбия”) жамоаларида тўп тепган.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: ESPN GB