Фалькао жароҳат олди

Sherzod Nurmatov
7 ноя 2021
"Райо Вальекано" форварди Радамель Фалькао жароҳатланди.

35 ёшли колумбиялик "Реал"га қарши ўйинда 69-дақиқада захирадан туширилди. 7 дақиқа ўтиб, гол урди ва 81-дақиқада жароҳат туфайли яна алмаштирилди. 

Испания ОАВнинг хабар тарқатишича, ҳужумчи сон қисмини шикастлаб олган. Унинг тикланиш муддати ҳали номаълум.

Фалькао Ла Лига жорий мавсумида 8 ўйинда 5 та гол урди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: AS