Колумбия ЖЧ-2026 саралашига РПЛдан 4 нафар футболчини жалб қилди

Omonjon To`xtamirzayev
1 сен 2023, 14:38
Колумбия термаси ЖЧ-2026 саралашининг дастлабки учрашувлари учун таркибини эълон қилди.

8 сентябрь куни Колумбия ўз майдонида Венесуэлани қабул қилади, 13 сентябрь куни эса сафарда Чилига қарши беллашув режалаштирилган.

Колумбияликлар таркибига назар солсак, Россия Премьер-Лигасидан бир йўла 4 нафар футболчи чақирилганини кўриш мумкин: Жон Кордоба ("Краснодар"), Хорхе Карраскаль ("Динамо"), Матео Кассьерра ва Вильмар Барриос (иккаласи "Зенит").


Ўхшаш янгиликлар


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: fcf.com.co