Колашинац “Арсенал”дан кетади

26 авг 2020, 09:23
Сеад Лондон клубига керак эмас.

Қайд этилишича, ҳимоячи Сеад Колашинац фаолиятини яна Германия Бундеслигасида давом эттиради. Футболчи ўзининг собиқ клуби “Шальке-04”га қайтиш арафасида турибди. Маълум бўлишича, лондонликлар устози Микел Артета ҳимоячига келаси мавсумда унинг хизматларига эҳтиёжи йўқлигини айтган.

Колашинацнинг “Шальке-04” сафига қайтишига фақат битта нарса халал бериши мумкин. Бу ҳам бўлса футболчи сўраётган маош. Немис клуби у сўраётган маошни тўлай олмаслиги мумкин. Бироқ футболчининг асосий таркибда майдонга тушиш истаги сабаб бу трансфер амалга ошиши кутилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Bild.de

Сўнгги янгиликлар

Барча ›