Клюйвертнинг сўзларига кўра, ПСЖ Депайни харид қилишга уринмаган

Aslanov Jasurbek
22 янв 2017, 17:43
ПСЖ спорт директори Патрик Клюйвертнинг таъкидлашича, Париж клуби "Манчестер Юнайтед"дан "Лион"га ўтган Мемфис Депай учун кураш олиб бормаган.

"Лион" президенти Жан-Мишель Оляс олдинроқ сўнгги лаҳзада ПСЖ Депайни илиб кетмоқчи бўлганини айтган эди.

"Мемфисни яхши биламан, у билан суҳбатлашганман, аммо уни харид қилишга уринмаганман. У энди "Лион" сафида ўйнашидан хурсандман" - дейди Клюйверт.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Goal

Сўнгги янгиликлар

Барча ›