UZ

Сўнгги янгиликлар

02:19Англия. Муҳаммадали Ўринбоев "Брентфорд B" таркибида гол урди ва жамоасининг ғалабасига ҳисса қўшди  1 01:18"Бавария" Тухелнинг ўрнини эгаллаши кутилаётган номзод билан музокараларни бошлаб юборди  0 00:52Икер Касильяс ЕЧЛ финалида "Реал" дарвозасида ким туриши кераклигини айтди  1 00:30Чемпионларни сақлаб қолиш: "Байер" ёзда кимларни йўқотиши мумкин? (мутолаа учун)  0 00:11"Реал" Мбаппе трансферини Чемпионлар лигаси финалидан сўнг эълон қилади!  6 23:30Ривалдо ЕЧЛ финали ҳақида: "Боруссия Д" ғалаба қозонади"  15 23:22Расман: Килиан Мбаппе июнь ойида ПСЖни тарк этишини эълон қилди  12 23:09Бразилия термаси Америка кубоги учун қайдномасини эълон қилди. Рўйхатда Каземиро йўқ  7 22:42Хуммельс ЕЧЛда ҳафта ўйинчиси деб топилди. Матс Винисиусни ортда қолдирди  5 22:20Про лигада 7-тур ортда қолди. Турнир жадвали қандай кўринишда?  1 22:03Футзал бўйича Олий лига. "Oil Star" "Навбаҳор"ни мағлубиятга учратиб, кумуш медалларга эга чиқди!  1 21:30ОФК Куала-Лумпур шаҳрида терма жамоалар мураббийлари учун конференция ўтказди. Катанец бу конференцияда кўриниш бермади  11 21:00Про лига. "Бухоро" йирик ҳисобда "Олимпик-MobiUz"ни мағлубиятга учратди  32 20:51Гнабри жароҳати сабаб мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юборади  2 20:35Ўша машҳур дўппи аукционда 50 миллион сўмга сотилди!  13

Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этадиган навбатдаги клублар маълум, улардан бири — "Зальцбург" Янгиликлар

Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этадиган навбатдаги клублар маълум, улардан бири — "Зальцбург"

Шунингдек, турнирда қатнашадиган Осиё футбол конфедериясининг яна бир жамоаси номи эълон қилинди.

2025 йил АҚШда ўтказиладиган клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этадиган навбатдаги жамоалар номи маълум бўлди.

Европа клублари учун ажратилган 12 та квотанинг сўнггиси Австриянинг "Зальцбург" жамоасига насиб этди.

Аслида ушбу йўлланма жорий йилги Европа Чемпионлар лигаси ғолибига тақдим этилиши керак эди, бироқ мусобақа ярим финалига йўл олган тўрт гигантнинг барчаси жаҳон чемпионати йўлланмасига эга чиқиб улгуришган. Шу боис, мазкур ўрин сўнгги тўрт йил ичида энг натижа кўрсатган ва ҳали мундиалда иштирок этмаган жамоага тақдим этилиши кўзда тутилганди. Мамлакатлар бўйича тақсимланган лимитлар сабаб Австрия клубидан юқорироқда турган баъзи клублар Америкага бора олмайди.

Шунингдек, Осиё футбол конфедериясидан Жанубий Кореянинг "Ульсан Хёндэ" клуби қитъа жамоалари орасида энг яхши коэффициентга эга бўлгани сабабли мусобақага йўл олади. Яна бир чипта эса Осиё Чемпионлар лигасининг жорий йилга ғолибига туҳфа этилади.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

   
19 апр 14:52:19
Davronbek Abduvaliev
Осиёга фақат иккита ўринми. Осиёдан олдин хам икки жамоа қатнашарди, мезбон давлат жамоаси ва ОЧЛ ғолиби. Янги ташкил этилган ЖЧ да хам осиёдан иккита клубми, ёки яна ўринлар борми осиё клубларига.
   
19 апр 14:52:06
Davronbek Abduvaliev
Осиёга фақат иккита ўринми. Осиёдан олдин хам икки жамоа қатнашарди, мезбон давлат жамоаси ва ОЧЛ ғолиби. Янги ташкил этилган ЖЧ да хам осиёдан иккита клубми, ёки яна ўринлар борми осиё клубларига.
   
18 апр 21:21:01
Muhammadjon Jasur o‘g‘li
Uuuuuu bofladinku...
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика