Клозе профессионал мураббийликдаги дебютини омадсиз бошлади

Eldor Akmurzayev
25 июл 2022, 08:10
Германия ТЖ собиқ аъзоси Мирослав Клозе Австриянинг “Альтах” жамоаси бош мураббийига айланганди.

Клуб Австрия Бундеслигасидаги илк тур ўйинини “Хартберг”га қарши ўтказиб, 1:2 ҳисобида мағлубиятга учради.

44 ёшли Клозе учун бу профессионал мураббийлик фаолиятидаги дебют учрашув бўлди. Бунгача у “Бавария” асосий жамоасида ассистент бўлиб ишлаганди.

Эслатиб ўтамиз. Мирослав Клозе 2016 йил ноябрида бутсасини михга илган.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Championat.asia