Клопп Вейналдум билан унинг "Ливерпуль"даги келажагини муҳокама қилади
09 сен 2020 17:42
Янгиликлар
Клопп Вейналдум билан унинг "Ливерпуль"даги келажагини муҳокама қилади
"Ливерпуль" ярим ҳимоячиси Жоржиньо Вейналдум жамоа бош мураббийи Юрген Клопп билан келажагини муҳокама қилади.
Ўйинчининг "Ливерпуль" билан тузган шартномаси 2021 йилда якунига етади. Аммо, ҳали томонлар янги битим бўйича, айниқса унинг муддати бўйича келишувга эриша олишмаяпти.
29 ёшли футболчига шунингдек "Барселона"нинг янги бош мураббийи Рональд Куман қизиқиш билдирмоқда.
Футболчи "Ливерпуль"га 2016 йилда "Ньюкасл"дан ўтган эди. Жоржиньо бундан ташқари "Фейеноорд" ва ПСВ клублари шарафини ҳимоя қилган.
Фикрлар