Клопп: "Трент ҳимояланишни билмайди, деган одамни уриб юборгим келади"

Sherzod Nurmatov
17 мар 2022, 20:43
"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп жамоасининг ўнг қанот ҳимоячиси Трент Александер-Арнольд ўйини ҳақида гапирди.

"У Габриэл Мартинелли билан курашда яхши ҳаракат қилди. Трент ҳимояланишни билмайди, деган одамни уриб юборгим келади. Бу йигит бундан ортиқ яна нима қилсин, ҳайронман", – деди Клопп.

"Ливерпуль" чоршанба куни АПЛнинг 27-туридан ўрин олган ўйинда "Арсенал"ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди.

Трент жорий мавсумда "қизиллар" сафида 35 та ўйин ўтказиб, 2 та гол урди ва 17 та голли узатмани амалга оширди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: BBC

Сўнгги янгиликлар

Барча ›