Клопп: "Тўғрисини айтсам, Ловрен сўнгги бор қачон хато қилганини эслай олмайман"

Aslanov Jasurbek
29 дек 2018, 15:05
"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп жамоа ҳимоячиси Деян Ловренни мақтади.

"2018 йил Деян Ловрен учун фаолиятидаги энг яхшиларидан бири бўлди. У "Ливерпуль" билан Чемпионлар лигаси финалигача етиб борди, Хорватия терма жамоасида жаҳон чемпионати финалчисига айланди. У йил давомида барқарор ўйин намойиш этди. Ҳамма ҳам хато қилади, аммо Ловрен сўнгги бор қачон хато қилганини эслай олмайман. Менимча, бу 2017 йил "Тоттенхэм"га қарши баҳсда бўлган. Ловрен йилни жуда яхши ўтказди" - дейди Клопп.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Goal.com