

“Одамлар менга қараб, чарчаган дейишмоқда. Аммо ундай эмас. Бу ерда ҳаммаси яхши бўлгани учунгина ишламаяпман. Боримни бераман. “Наполи”га қарши баҳсга ҳам тайёрман. Жароҳатлар туфайли бизга бир қатор ажойиб футболчилар етишмаяпти. Бундан чиқиб кетиш керак. Ёрқин лаҳзалар бор, аммо ёмон даврлар ҳам бўлиб туради.
Футболни кузатсангиз, “Наполи” ақл бовар қилмас формадалигини кўрасиз. Балки, айни вақт Европадаги энг зўри. Бу катта ротация учун мос келадиган ўйин эмас”, дейди Клопп.



