Клопп Моренога жавоб берди

Mirjalol Normatov
28 дек 2018, 21:55
"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп ҳимоячи Альберто Моренонинг фикрларини муҳокама қилди.

Олдинроқ 26 ёшли футболчи мураббийининг муносабатидан мамнун эмаслигини айтганди.

"Клуб матбуот котиби менга бу ҳақида гапирди. Мен буни қандай муҳокама қилиш кераклигини ҳам билмайман. Кимдир мен билан гаплашмоқчи бўлса, эшигим очиқ.

Албатта, Морено вақтини майдонда ўтказмаётганидан мамнун эмаслигини билса бўлади. Бироқ у машғулотларда менга бу ҳақида гапирмайди. У фантастик професссионал", - деди Клопп.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Sky Sports

Сўнгги янгиликлар

Барча ›