

Бу баҳсда Клопп асосий таркибнинг фақат бир марказий ҳимоячиси - Виржил Ван Дейкни майдонга туширди. "Ливерпуль"нинг қолган ҳимоячилари жароҳатини даволамоқда.
"Жо Гомес сафга қайтади. Унинг жароҳати жиддий эмас, аммо бугун ундан фойдалана олмадик. Деян Ловреннинг аҳволи яхши, бироқ у яқинда жамоага қўшилди. Рагнар Клаван ва Жоэль Матип тайёр эмас. Аммо бизга 12 нафар марказий ҳимоячи керак эмас" - дейди Клопп.



