Клопп "Ливерпуль" футболчиларига сирли ичимлик бераётган экан
28 сен 2018 11:00
Янгиликлар
Клопп "Ливерпуль" футболчиларига сирли ичимлик бераётган экан
"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп 2005 йил сузиш бўйича жаҳон чемпиони бўлган Марк Варнеке томонидан яратилган махсус ичимликни футболчилар рационга қўшиб қўйган.
Варнеке ва клубнинг бош диетологи Мона Неммер машғулотлардан сўнг футболчи тикланишини тезлаштирадиган сирли суюқлик ўйлаб топишган. Ичимликдан апельсин таъми келади. Биз айтаётган суюқлик қўлбола ичимлик бўлиб, ундан мақсад организм регенерациясини тезлаштириш ва чарчоқ симптомларини пасайтириш.
Варнеке 35 ёшида 50 метрга брасс усулида сузиш бўйича жаҳон чемпиони бўлган. У энг катта ёшдаги чемпион ҳисобланади.
Фикрлар