Клопп футболчиликни бошқа касблар билан солиштирди

Mirjalol Normatov
7 янв 2024, 12:59
"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп футболчиликни бошқа касблар билан солиштирди.

"Одамлар менинг тақвимга бўлган муносабатимга кўп арз қилишмоқда. Сизлар: "Биз ҳар ҳафта кунига 8 соатдан ишлаймиз", дейсизлар. Бу рост. Бироқ сизлар югурмайсизлар, тезлик қўшмайсизлар, подкатлар ташламайсизлар. Бу нарсаларни сизларнинг касб билан тенглаштириб бўлмайди. Бу одамзоднинг бошқача ҳусусияти. Одам танаси бундай нарсалар билан доим ҳам кураша олмайди", - деди Клопп.

"Ливерпуль" айни дамда АПЛ пешқадами бўлиб турибди. Бугун жамоа Англия Кубогида "Арсенал"га қарши баҳс олиб боради.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal