

"Мане ҳозир ҳаётидаги энг яхши спорт формасида. Унинг ўйинларини томоша қилишдан завқланаман.
"Бавария" ҳақидаги миш-мишлар борасида ҳеч нарса демайман. Садио бор этиборини Чемпионлар Лигаси финалига қаратган. Аммо муҳим ўйин арафасида “Бавария” ҳақида миш-мишларга биринчи марта дуч келаётганим йўқ (кулади).
Мане кейинги мавсумда қаерга бормасин, у қойилмақом футболчи бўлиб қолади", – деди германиялик мутахассис.
Эслатиб ўтамиз, бугун "Ливерпуль" Парижда Чемпионлар Лигаси финалида Мадриднинг "Реал" жамоаси билан ўйнайди. Учрашув Тошкент вақти билан соат 23:59да бошланиши режалаштирилган.



