Клопп "Атлетико"га қарши ўйин олдидан фикрларини билдирди

Mirjalol Normatov
18 окт 2021, 22:51
"Ливерпуль" устози Юрген Клопп ЕЧЛнинг 3-тури доирасида "Атлетико"га қарши ўйин олдидан фикрларини билдирди.

"Адашмасам, жавоб ўйинидан кейин жахл отига мингандим ва барча нарсадан аламимни олгандим. "Атлетико" ўшанда жаҳон даражасида ҳимояланганди. Шу сабабли ўшанда ўйламай гапириб юборганман. Уларнинг меҳнатига ҳурмат билан қарайман. Бироқ менга бошқача ўйин услуби ёқади", - деди Клопп.

"Атлетико" - "Ливерпуль" баҳси 19 октябрь тунида бўлиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal

Сўнгги янгиликлар

Барча ›