

«Рияд гол урганидан сўнг қанчалик бахтли эканлигини кўрдингизми? У жуда яхши ўйнади. У биз билан бирга қолади.
Марезни олиб қолиш энг муҳими – у бизнинг юлдузларимиздан бири. Бошқа клубларда юлдузлар кўп, шу боис захирада қолиб кетиши мумкин», – дейди Раньери.
Олдинроқ Марез «Арсенал»га 50 миллион евро эвазига кўчиб ўтиши мумкинлиги айтилганди.



