
"Реал" ва "Барселона" жамоалари ўзаро ўйинни 25 ёки 26 октябрь кунлари ўтказадилар.
Жавоб ўйини эса 21-22 март кунларидан бирида "Камп Ноу"да бўлиб ўтади.
Агар ўйин 26 октябрь куни бўлса, Луис Суареснинг дисквалификацияси қисқармайдиган бўлса ҳам ўша ўйинда майдонга туша олади.
Бугун "Барселона" Суареснинг дисквалификациясини қисқартириш юзасидан Лозаннадаги Спорт арбитраж судига аппеляция бериши хақида хабар қилинди.