

Шу тариқа 22 ёшли футболчи афсонавий Франц Бекканбауэрнинг натижасини қайд этди, дея хабар бермоқда Бундеслига расмий сайти.
Киммих Германия терма жамоаси таркибида қаторасига 21 та учрашувда майдонда тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди. Беккенбаэр худди шу натижага 1973-1975 йилларда эришган.
Бундан яхшироқ натижага Германия термаси сафида Берти Фогтс эришган. У 1968-1971 йиллар оралиғида термада 34 та учрашувда тўлиқ майдонда ҳаракат қилган.



