Киммих фаолиятини "Сити", "Ливерпуль", "Арсенал", "Реал" ёки "Барса"да давом эттирмоқчи
19 мар 2024 00:30
Янгиликлар
Киммих фаолиятини "Сити", "Ливерпуль", "Арсенал", "Реал" ёки "Барса"да давом эттирмоқчи
Жошуа Киммих "Бавария"дан кетадиган бўлса фақат топ клублар сафини тўлдириш ҳақида ўйлаяпти.
Олдинроқ, немис ярим ҳимоячиси ёзда клубни тарк этиш ҳақида ўйлаётгани эълон қилинган эди.
Маълумотларга кўра, тузукроқ таклиф тушса "Бавария" Киммихни сотишга тайёр.
Футболчининг ўзи фақатгина 5 та клубнинг таклифларини кўриб чиқмоқчи. Гап "Манчестер Сити", "Ливерпуль", "Арсенал", "Реал" ва "Барселона" ҳақида кетяпти.
Тилга олинган клубларнинг баъзилари футболчи билан боғланишга улгуришган.
Немис футболчиси "Манчестер Юнайтед", "Челси" ёки ПСЖга ўтишни нотўғри қарор деб ҳисобламоқда.
Киммих ва "Бавария" ўртасидаги битим 2025 йилнинг ёзида якунига етади.
Ўхшаш янгиликлар
22:06
"Реал" ТВ Родригонинг "Жирона" билан ўйинда йиқилиши ҳақида: "Контакт бор — демак, пенальти" 11
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Фикрлар