UZ

Сўнгги янгиликлар

14:33"Резиспор" — "Адана Демирспор". Алиқулов асосий таркибда  0 14:15"Бавария" 10 млн евролик трансферни амалга оширмоқда  0 13:40Тимо Вернер АҚШга йўл олиши мумкин  1 13:11Кварацхелия ПСЖ таркибидаги дебюти ҳақида гапирди  0 12:35"Барселона" ва "Реал" "Манчестер Юнайтед" собиқ ўйинчиси учун курашмоқчи  0 12:02Дибаланинг "Рома" билан шартномаси узайтирилди  0 11:34"Ал Насср" АПЛдан 80 млн евро эвазига форвард билан шартнома имзолашга тайёр  2 11:08Моуринью Фатини "Фенербахче"да кўрмоқчи. Клуб "Барса"га ўйинчи борасида харид қилиш ҳуқуқи билан ижара таклифини беради  0 10:03"Нефтчи" дарвозабони "Сурхон" таркибига келиб қўшилди  2 09:23Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бугун Осиё кубогидаги рақиби билан ўйнайди  0 09:00Суперлига. Жамоаларда амалга ошаётган трансферлар барчаси битта саҳифада   56 08:35Александр Хомяков: “Йигитлар ғалабага бўлган иштиёқларини намойиш эта олдилар”  0 08:00Санжар Рашидов "Қизилқум"да  6 07:22"Локомотив" таркибида украиналик легионер кўрикдан ўтмоқда  1 03:26Ҳусановнинг "Манчестер Сити"даги дебюти: хато, ҳаяжон ва трибунадан қарсаклар  40

Кими Мерк: "Ўзбекистон терма жамоасининг Осиё кубогидаги иштирокини кузатиб боряпман" Янгиликлар

Кими Мерк: "Ўзбекистон терма жамоасининг Осиё кубогидаги иштирокини кузатиб боряпман"

Осиё кубоги "F" гуруҳининг биринчи туридан ўрин олган Таиланд - Қирғиз Республикаси (2:0) учрашувидан сўнг, "Пахтакор" ва Қирғиз Республикаси терма жамоаси футболчиси Кими Мерк сайтимизга кичик интервью берди.

-Таиланда қарши ўйиндан кейинги фикрингиз қандай? 

- Жуда қийин ўйин бўлди. Бор кучимизни ишга солдик, аммо натижа биз кутгандек бўлмади. Рақибга гол уриш учун жуда кўп имконият бердик. Кейинги ўйинларда бу хатоларни тўғирлашга ҳаракат қиламиз.

- Таиланд жамоасининг ўйини ҳақида нималар дея оласиз?

- Жуда яхши жамоа, аммо бизда имконият бор эди. Бир нарса дейиш қийин, ўйинни анализ қилишимиз керак. 

- Иккинчи бўлимда Қирғиз Республикаси ўйинни қайтаришга ҳаракат қилди. Умуман олганда иккинча таймдаги режаларингиз қандай эди?

- Албатта, биз курашишни тўхтатмадик. Биттагина тўп фарқи билан мағлуб бўлаётгандик. Ўйинни қайтаришга уриндик, аммо ўхшамади. Кейинги ўйинларда бундан яхшироқ ҳаракат қиламиз. Биз жамоа сифатида яхшироқ ўйин кўрсатишимиз лозим. Курашувчанлик ва ғалаба руҳияти жуда муҳим.

- Ўзбекистон терма жамоасининг ушбу мусобақадаги иштирокини кузатиб боряпсизми?

- Албатта, Ўзбекистон терма жамоасини кузатиб боряпман. У ерда жамоадошларим ҳаракат қилишмоқда.

- Кейинги иккита ўйин ҳақидаги фикринг қандай?

- Яхшироқ ўйнашга ва гол уришга ҳаракат қиламиз. Ҳозир эса гуруҳдаги рақибларимиз қандай ҳаракат қилишларини томоша қиламиз.

ОСИЁ КУБОГИ ТУРНИР ЖАДВАЛИ

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика