UZ

Сўнгги янгиликлар

19:42"2+1" қайд этган ҳужумчи, тур голини урган ёш хавбек, жамоасини муқаррар голлардан қутқарган дарвозабон — Суперлигада 13-турнинг энг яхшилари  0 19:40Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" – "Машъал", "Сўғдиёна" – "Қизилқум" (онлайн ҳисоб)  2 19:35Про лига. "Арал" – "Локомотив" 2:0 (онлайн ҳисоб)  1 19:2538 ёшга тўлган Лионель Месси ҳақида 38 та қизиқарли маълумот  1 19:07Норчаев, Холматов, Абдухолиқов ва бошқалар ... Суперлига 13-тур рамзий терма жамоаси  0 19:04Абрамов мантиқан ҳеч нарса йўқотмади, Зейтуллаев учун керакли ғалаба эди — Абдулазиз Искандаров таҳлили  2 18:39"Футбол олами". "Динамо"да мавсумдаги илк мағлубият, "Навбаҳор" - ОКМК 3:0 — 13-тур ҳақида батафсил   0 18:10Носир Абдусаломов: "Қўқонда 120 дақиқа осон бўлмаганди, "Динамо" билан ўйинга ўзига ҳос куч топа олдик"  2 18:00Лукаку: "Роналду каби 40 ёшгача ўйнашни хоҳлардим"  2 17:10Бэйл "Кардифф"ни сотиб олиб, уни АПЛга олиб чиқмоқчи  2 16:43Энрике Клублар ўртасидаги ЖЧ стадионларидаги майдонлар ҳолатидан нолиди  9 16:18ЎФА раҳбарияти Майамидаги ФИФА Ижроия футбол саммитида қатнашди  3 15:56Маскерано: "Интер Майами" дунёнинг энг яхши 16 жамоаси қаторига кирди"  18 15:34"Насаф" ОЧЛ Элитда кимлар билан ўйнайди?  9 15:14МЮ Мбеумо учун курашда пешқадам ва у учун катта пул ажратишга тайёр  1

Киличев ва Хожиакбаров яна жамоа алмаштира оладими? Янгиликлар

Киличев ва Хожиакбаров яна жамоа алмаштира оладими?

Куни кеча Ойбек Қиличев ва Абдуқаҳҳор Хожиакбаров мос равишда "Сурхон" ва "Андижон" билан шартнома имзолашди.

Бу борада қизиқ ҳолат юзага келди. Ушбу футболчилар мавсум давомида яна жамоасини ўзгартира оладими.

ПФЛ бош директори маслаҳатчиси Диёр Имомхўжаев ўз Телеграм каналида бир футболчи бир мавсум давомида уч клуб сафида рўйхатдан ўта олмаслиги ҳақида ёзгди.

"Мусобақаларни ўтказиш регламентига кўра, бир футболчи бир футбол мавсуми давомида уч клуб сафида рўйхатдан ўта олмайди. Демак, Қиличев ҳам, Ҳожиакбаров ҳам иккинчи клубга ўтаётганидан келиб чиқиб, ёзги трансферда умуман бошқа клубга истаса ҳам кета олмайди" - дейилади Диёр Имомхўжаев каналида.

Таниқли футбол мутахассиси Алишер Никимбаев ҳам бу борада каналида пост қолдирди.

"Кеча бир савол пайдо бўлди: Футболчи бир йил ичида нечта клубни алмаштириши мумкин?

ФИФА регламентида футболчи рўйхатдан ўтказилаётганда "мавсум" термини ишлатилади: Мавсум - миллий лиганинг илк расмий ўйинидан бошланиб, чемпионатнинг сўнгги учрашуви билан якунланадиган оралиқ. Яъни турли хил кубок ўйинлари ҳамда қитъалараро турнирлар мавсумга кирмайди.

Энди Регламентнинг 5.3:

Футболчи бир мавсум давомида кўпи билан 3та клубда рўйхатдан ўтиши мумкин. Бу вақт ичида футболчи фақат иккита клуб сафида расмий учрашувлар ўтказиши мумкин. Агар ўйинчи бир клубдан бошқасига ўтаётганда иккинчи клуб иштирок этадиган чемпионат бошқа даврда ўтказилса (масалан, биттаси баҳор-куз, иккинчиси куз-баҳор тизими), футболчи аввалги шартномалардаги мажбуриятларини тўлиқ адо этиб, учинчи жамоа сафида майдонга тушиши мумкин. Шунга қарамай рўйхатдан ўтказиш муддати ва шартноманинг минимал давомийлигига амал қилиш лозим.

Эслатиб ўтаман, бу ФИФА регламенти банди ва ҳар бир мамлакатда футболчилар ўтиши борасида ўз қоидалари бўлиши керак. Аммо айнан 5-банд миллий чемпионат регламентларига ўзгаришсиз киритилади.

Демак, Ўзбекистон мисолида вазият шундай: Хатто Суперкубокни мавсумнинг старти деб ҳисобласак, 23 февраль ҳолатига кўра A клубда бўлган футболчи Ўзбекистон чемпионатининг 2019 мавсумида B ва C клубларида ўйнаши мумкин, бироқ бунинг учун у қишки трансфер ойнаси ёпилгунича A жамоадан B жамоага ўтиши, ёзги трансфер ойнасида B клубни C клубга ўзгартириши керак бўлади" - деб ёзилган Алишер Никимбаев каналида.


Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика