UZ

Сўнгги янгиликлар

19:55Криштиану Роналду қизини 8 ёши билан табриклади: "Даданг сени жуда яхши кўради ????"  0 19:34Карло Анчелотти: "Реал"да дуранг — бу инқирознинг бошланиши?"  0 18:15Жоан Лапорта: "Ламин Ямал — даҳо, дунёда ўз позициясида энг яхшиси, аммо ҳали чўққига етмаган"  3 17:48Тони Пулис: "ВАР кўрилиши икки дақиқадан ошмасин ва соф ўйин вақтини жорий этиш керак"  2 17:08U-19 чемпионати. Ярим финалда Тошкент ҳамда Қашқадарё дербиси бўлади  1 16:53Жереми Доку: "Арсенал" ёки бошқаларни кузатмаймиз. Агар "Ман Сити" яхши ўйнаса, биз билан рақобат қилиш қийин"  5 16:14Гвардиола ёзда "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин  1 15:27Жоан Лапорта: "Барселона" ва "Реал" ўртасидаги муносабатлар яхши эмас"  1 15:24"Футбол олами". "Нефтчи" чемпионликни Фарғонада нишонлаш имконига эга бўлди..."  5 15:03U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон - Панама 6:1  1 14:35Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради  23 14:18Жоан Лапорта: "Месси эндиликда “Барселона”га футболчи сифатида қайтмайди"  7 13:21"Реал" Эндрикни қўйиб юборишга рози бўлди  1 12:59Рубен Диаш: “Ман Сити”да янги ўйинчилар пайдо бўлди, лекин сифат ўзгармаган"  2 12:17Уэйн Руни: “МЮнинг ўтган ёзгача бўлган трансфер сиёсати даҳшатли эди"  1

Килиан Мбаппе: "Томошабинлар стадионга футболдан завқ олгани ташриф буюради" Янгиликлар

Килиан Мбаппе: "Томошабинлар стадионга футболдан завқ олгани ташриф буюради"

"Пари Сен-Жермен" юлдузи билан эксклюзив интервью.

Килиан Мбаппе 19 ёшида Жаҳон чемпионатида ғолиб бўлди. Баъзилар футболчи жуда эрта катта ютуқларга эришгани сабаб, янги ғалабалар учун иштиёқ, интилиш билан муаммо бўлади ва иқтидорли футболчи "йўқ бўлиб кетади" деб қўрқишганди. Аммо ҳозирча у тўп тепаётган ПСЖ ўтган мавсумда финалда французларни ранжитган "Бавария" билан тўқнаш келади. Ҳужумчи ҳали мақсадлари кўплигига ишонтирмоқда!

Ҳозир 22 ёшли ҳужумчи ЕЧЛ тарихида 25 та гол уришга эришган энг ёш футболчи бўлиб турибди. Ва у янги ғалабалар ҳамда рекордларни забт этиш ниятида ёнмоқда. "Фаолиятингиз 15 йил давом этади, - дейди у UEFA.com учун эксклюзив интервьюсида. - Мана шу 15 йил бор кучингни бериб ҳаракат қил, кейин эришган ютуқларни сарҳисоб қилишга етарлича вақтинг бўлади. Ва умрингнинг охиригача мен шундай ютуқларга эришганман, шундай натижалар қайд этганман...", дейишга имкон бўлади.  


Мақсадлари ҳақида

Мен ҳеч қачон футбол тарихида энг зўри бўламан деб айтмаганман, лекин шу билан бирга ўзим учун қандайдир чегараларни ҳам белгиламаганман. Маълум даражага чиққач, тўхтаб қолиш ниятида эмасман, меҳнат қилишда, ўсишда давом этаман. Ўз олдимга аниқ бир мақсад қўйиб, ўша нуқтани марра деб билмайман: "Агар шундай натижага эришсам, бўлди - бу менинг максимумим". Йўқ, мен ўша чегараларни кенгайтириб ташламоқчиман. Кўрамиз, нима бўларкин. Менимча, ҳозирча ёмон кетмаяпман ва фаолиятимнинг охиригача шу йўлда давом этаман.

Майдон тушарканман, ўзимга мен энг яхшиман деб уқтираман. Бироқ мен [Лионелем] Месси ва Криштиану [Роналду] билан бирга ўйнаганман - ва улар мендан кучлироқ футболчилар! Улар мендан миллиард маротаба кўпроқ ишларни амалга ошириб улгуришган. Лекин бошимнинг ичида доим бир овоз янграйди - мен энг яхшисиман. Ана шунда сиз олдингизга қандайдир чекловлар қўймай, идеал ҳолатда бўлишга интиласиз.


Мухлисларга ёқадиган футбол кўрсатиш ҳақида

Ўзим футбол томоша қилгани борганимда, чиройли ўйин кўргим келарди. Баъзи футболчилар бор, улар учун пул сарфлаб чипта сотиб олишга ачинмайсиз. Мухлислар трибуналарга, уларни хурсанд қилишингиз учун ташриф буюришади. Одамларнинг муаммоси етарлича ва стадионга уларнинг ёнига янги бош оғриқ учун келишмайди. Томошабинлар стадионга футболдан завқ олгани ташриф буюради.

Футболда завқ деб номланувчи жиҳатни унутмаслик муҳим. Сенга аниқ вазифалар юкланса ҳам, натижа талаб қилинса ҳам, бу чиройли ўйинга ҳалақит қилмаслиги зарур. Одамлар шунинг учун футболга ташриф буюради ҳамда биз майдонга тушамиз.


Мотивация ҳақида

Одатда Жаҳон Чемпионатидаги ғалаба футболчи фаолиятининг юқори чўққиси бўлади. Шу мақсад йўлида сиз клубда тер тўкиб, меҳнат қиласиз. Бир неча йил давомида тўп тепиб, 27-28 ёшда мундиалга йўл оласиз. Менга эса бирдан, 19 ёшимда, ушбу мусобақага йўл олиш ҳамда у ерда зафар қучиш бахти насиб қилди.

Бу тажриба менга кейинги фаолиятимда катта ёрдам беради деб ўйлайман. Ишонтириб айтаманки, менинг вазифам - иккинчи бор Жаҳон Чемпионатида ғолиб бўлиш. Юртимизда иқтидорлар жуда кўп. Ҳозир, "А энди, биз ғолиб бўлдик, энди кейинги ғалабани яна 20 йиллар кутиб туришимиз мумкин", десак катта хатога йўл қўйган бўламиз.


"Бавария" билан чоракфинал ҳақида

Чемпионлар Лигаси - ўзгача мусобақа. Биз ундан турли этапларда чиқиб кетганмиз, мағлубият аламини тотганмиз. Агар унда ғолиб бўлсак, ажойиб бўларди. Клуб миқёсида мен учун ҳеч бир соврин УЕФА Чемпионлар Лигаси бош соврини билан тенглаша олмайди. Мадҳияда айтилганидек, Чемпионлар Лигаси - бу энг яхши клублар турнири (les meilleures équipes).

"Бавария" - топ-клуб. Биз хотиржамликни сақлаган ҳолда Мюнхенда яхши ўйин ўтказишимиз зарур. Уни барча интизорлик билан кутяпти. Бизни ажойиб беллашув кутмоқда ва телевизорни ёқишни унутманг. Биз эса ёрқин шоу кўрсатиб, ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика