UZ

Сўнгги янгиликлар

15:30Суперлига. "Хоразм" – "Сурхон". Превью  0 15:07"Қизилқум" собиқ футболчиси Сербия клубига қайтди  0 14:40"Челси" асосий ҳимоячиси машғулот вақтида жароҳат орттириб олди  3 14:12Россия октябрь ойида Эрон терма жамоаси билан ўйнайди  1 13:42"Тоттенхэм" асосий ярим ҳимоячисини узоқ вақтга йўқотди  0 13:14Расман: "Реал" собиқ ҳужумчиси "Алавес"га ўтди  0 12:45Жоан Гарсия — Марк-Андре тер Штеген даврига якун ясаб бериши кутилаётган дарвозабон билан яқинроқдан танишамиз  1 12:21Расман: Томас Парти "Вильярреал" футболчисига айланди  0 11:53Модрич "Реал"га қайтиши мумкин  2 11:25Бахтсиз ҳодисада омон қолган Майкл Антонио "Вест Хэм"ни тарк этди  0 10:45Жанлуижи Доннаруммага ТОП клублардан таклиф тушди  3 10:12Можаро давом этади. Тер Штеген "Барселона" шифокорларини уйига киритишдан бош тортмоқда  16 09:40Фабрицио Романо ёзда "Челси"ни тарк этадиган икки нафар футболчи номини айтди  3 09:08МЮ Антонига нарх белгилади  1 08:36"Олтин тўп"га даъвогарларнинг янгиланган рейтинги эълон қилинди. Ким фаворит?  21

Киберспорт ҳудуди, меҳмонхона ва ҳаракатланадиган том: "Реал" янги "Бернабеу"ни кўрсатди Янгиликлар

Киберспорт ҳудуди, меҳмонхона ва ҳаракатланадиган том: "Реал" янги "Бернабеу"ни кўрсатди

"Реал" "Сантьяго Бернабеу" реконструкцияси макетини кўрсатди, клуб президенти эса Флорентино Перес қурилиш ишлари яқин вақт ичида бошланишига ваъда берди.

Режалар улкан, Мадриддан ер шаридаги энг яхши футбол стадионини қуришлари мумкин.


  • "Реал" реконструкция пайтида "Сантьяго Бернабеу"даги ўриндиқлар сонини оширмайди, чунки улар ҳукуматдан рухсат ола билишмади. "Бернабеу" 10-12 метр баландроқ бўлади (ҳозирги баландлик 45 метр). Трибуналар қайтадан жиҳозланади, ҳозирча қандайлиги маълум эмас, аммо аввалгидан қулайроқ бўлиши аниқ. Арена ҳудудидаги тўртта эвакуацион миноралар бузилади.


  • "Реал" клуб музейини кенгайтиради ва арена ҳудудида меҳмонхона қуради.


  • Стадион устида ҳаракатланадиган том бўлади - у майдонни тўлиқ ёпа олади.



  • Аренанинг ички томонида "Краснодар"ники каби 360 градуслик видеотабло ўрнатилади.


  • Макет кўрсатилган расмий видеода икки киберспорт жамоаси кўрсатилган - Isurus Gaming ва Furious Gaming. Демак, реконструкциядан сўнг стадионда киберспорт ҳудуди пайдо бўлади.


  • Фақат стадион эмас, балки унинг атрофидаги ҳудуд ҳам ўзгаради. Plaza de los Sagrados Corazones савдо маркази бузилади ва арена ҳудудида 6000 квадрат метрлик парк қурилади. Plaza de los Sagrados Corazones машина тураргоҳида, пиёдалар йўлаги яратилади.



  • Реконструкцияга 2017 йилнинг май ойида рухсат берилган, қурилиш ишлари 2019 йилнинг бошида старт олади ва 3,5 йил давом этади. "Реал" 1947 йилдан бери "Сантьяго Бернабеу"да ўйнаб келмоқда.


  • Реконструкция учун тахминан 525 млн евро сарфланади. Флорентино Переснинг сўзларига кўра, янгиланган "Бернабеу" йилига 150 млн евро даромад келтиради.

Перес 2016 йилда "Сантьяго Бернабеу" реконструкциядан сўнг номини сақлаб қолишини айтган эди, аммо унга ҳомий номи қўшилиши мумкин. Клуб реконструкция International Petroleum Investment Company инвестиция компанияси қоплаши режалаштирилган эди.

TAS-IX эмас


Рейтинг: +22   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика