UZ

Сўнгги янгиликлар

15:25Расман: "Олимпик" собиқ футболчиси "Сурхон"га ўтди  0 15:10Суперлига. Ёзги трансферлар барчаси битта саҳифада. Кимда қандай ўзгариш?  19 15:04Расман: "Арсенал" собиқ ярим ҳимоячиси АПЛга қайтди  0 14:38"Рома" ҳужумчиси фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  0 14:10Расман: Луис Диас – "Бавария" футболчиси  6 13:54"Насаф"га ганалик хавбек келмоқда  12 12:39"Футболчи учун жароҳатдан-да хавфли муаммо бор"  1 12:35"Камп Ноу"да чим ётқизиш ишлари бошланди  1 12:15Эрон матбуоти: Машарипов жароҳат олди  6 12:04"Нефтчи" U-20 Жаҳон чемпионатида иккита гол урган футболчи билан шартнома тузди  2 11:42Отабек Нарзуллаев — "Машъал" янги бош мураббийи  1 11:36Ўзбекистон U-21 октябрь ойида Қозоғистон U-21 билан ўйнайди  2 11:12Расман: Шаҳзод Азмиддинов - “Андижон” футболчиси  5 11:02Расман: ️Ҳамидулло Абдунабиев — ️ОКМК футболчиси  1 10:23Сон Хён Мин фаолиятини АҚШда давом эттиришга яқин  2

Киберспорт: Афсонавий Dust 2 энди турнирларда ўйналмайди Янгиликлар

Киберспорт: Афсонавий Dust 2 энди турнирларда ўйналмайди

Теглар :  Киберспорт
Counter-Strike ўйини тарихидаги энг кекса ва машҳур ҳудуд (карта) Dust 2 иккала жамоага бир хилда имконият бермайди деб топилди.

Valve компанияси афсонавий Dust 2ни CS:GO турнирларида фойдаланиладиган ҳудудлар орасидан чиқариб юборди.

Valve компаниясининг эълон қилишича, расмий киберспорт турнирларида фойдаланиладиган Dust 2 икки жамоага тенг имконият берадиган - Active Duty рўйхатидан чиқарилади. Унинг ўрнига Inferno ҳудуди қўшилди.

Кўплаб профессионал киберспортчилар Valve қароридан норози. Ўйинчиларнинг сўзларига кўра, Active Duty рўйхатида кўпчиликка ёқмайдиган, икки жамоага тенг имконият яратмайдиган Cobblestone ҳудуди бор. Dust 2 ўрнига киритилган Inferno ҳудудини эса мувозанатли деб ҳисоблашмаяпти. Аммо бундан хурсанд бўлган киберспортчилар йўқ эмас.

Dust 2 профессионал турнирларда фойдаланиш таъқиқланди, аммо оддий ўйинларда уни ўйнаш мумкин.


Профессионал киберспортчилар энди Inferno ҳудудида тер тўкиб машқ қилишига тўғри келади. Янгиланган ҳудудлар 12-15 февраль куни бўлиб ўтадиган, соврин жамғармаси 450 минг доллар бўлган DreamHach Masters турнирида илк маротаба фойдаланилади.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика