

Ўзбекистон терма жамоаси Марказий Осиё саралаш ўйинларида иштирок этди. Ўзбекистонликлар Қирғизистон, Қозоғистон, Туркманистон ва Тожикистон ўрин олган гуруҳда 4та баҳсда 4та ғалаба қайд этди.

Dota 2 бўйича Ўзбекистон терма жамоаси 13-17 сентябрь кунлари Хитойнинг Ченгду шаҳрида ўтказиладиган Осиё чемпионатида иштирок этади. Турнирда 10та жамоа иштирок этади. Ғолиблар қуйидагича тақдирланади:
1-ўрин. 25 минг доллар+ЖЧ йўлланмаси
2-ўрин. 15 минг доллар+ЖЧ йўлланмаси
3-ўрин. 10 минг доллар+ЖЧ йўлланмаси
4-ўрин. ЖЧ йўлланмаси
Ўзбекистон терма жамоасини шарафини ҳимоя қилганлар орасида фақатгина жамоа сардорининг исми маълум (Акбар "Sonneiko" Бутаев), қолганларнинг эса фақат никлари ёзилган.



