Кейта Бальде "Спартак" аъзосига айланди

Administrator
27 авг 2022, 00:40
Футболчи фаолиятини Россияда давом эттиради.

Фаолияти давомида "Лацио", "Монако" ва "Интер" клублари шарафини ҳимоя қилган Кейта Бальде Россиянинг "Спартак" клуби билан шартнома имзолади. Келишув 3 йилга мўлжалланган. Балде "Спартак" таркибида тўққизинчи рақамда ҳаракат қилади.

27 ёшли ҳужумчининг фаолиятидаги охирги клуби "Кальяри" бўлганди. Ўтган йили А Серияда Кейта Бальде 26 та ўйинда майдонга тушиб, 3 гол ва битта ассист қайд этган. 

Ўхшаш янгиликлар


AdministratorМуаллиф
Манба: spartak.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›