Кейн: "Янги мураббий? Бу клубнинг иши"
09 май 2023 17:59
Янгиликлар
Кейн: "Янги мураббий? Бу клубнинг иши"
"Тоттенхэм" ҳужумчиси ва сардори Ҳарри Кейн жамоага янги бош мураббий тайинланиши мумкинлиги ҳақида гапирди.
"Янги мураббий? Бу клубнинг иши. Ҳаммаси мавсум якунида клуб президенти билан суҳбатда ҳал бўлса, у ўз фикрини айтишига ишонаман. Клуб ҳамма учун энг яхши қарорни қабул қилади: футболчилар учун, мухлислар учун, умуман, клуб учун", – деди Кейн.
"Тоттенхэм" германиялик мутахассис Юлиан Нагельсманни жамоага бош мураббий этиб тайинламоқчи экани хабар қилинганди.
"Шпорлар" АПЛ турнир жадвалида 35-турдан кейин 57 очко билан 6-ўринда бормоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?
Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин
Фикрлар