

Бу Кейннинг мавсумдаги 20-голи бўлди. Ҳужумчи кетма-кет учинчи мавсумда камида 20та гол урди. Ўтган мавсумда 25та, ундан олдинги мавсумда 21та гол урганди.
Кейн – АПЛда кетма-кет учта мавсумда камида 20та гол урган тарихдаги тўртинчи футболчи бўлди. Бунга қадар Алан Ширер, Тьери Анри ва Руд ван Нистелрой шундай натижа қайд этишганди.




