Кейн Конте тайинланганидан сўнг "Тоттенхэм"дан кетиш фикридан қайтди

Alisher
3 ноя 2021, 18:24
"Тоттенхэм" ҳужумчиси Харри Кейн келажаги ҳақида қарор қабул қилди.

Антонио Конте жамоага келгани сабаб у ортиқ "шпорлар" сафидан кетишни ўйламайди. 28 ёшли футболчининг фикрига кўра, италиялик мутахассис Лондон клубини совринларга олиб бориши мумкин.

Конте кеча "Тоттенхэм" бош мураббийига айланди. Томонлар 2022/23 йилги мавсум сўнггига қадар мўлжалланди. Битимда шартномани бир йилга узайтириш мумкинлиги борасида банд бор.

Харри жорий мавсум АПЛ доирасидаги 9та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол уришга эришди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: The Sun