Кейн "Бавария"га ўтганига 4 ой ўтиб Мюнхендан уй топди

Mirjalol Normatov
3 дек 2023, 11:53
"Бавария" ҳужумчиси Харри Кейн Мюнхенда ўз уй-жойига эга бўлди.

У "Бавария"дан ПСЖга ўтган Люка Эрнандеснинг уйида яшайди.

Қайд этиш керак, бунга қадар британиялик футболчи меҳмонхонада яшаган ва суткасига 11 минг евро тўлаганди. Ўтган 4 ой мобайнида у меҳмонхона учун 1,2 млн евро ишлатиб юборганди.

"Бавария" Кейнни ёзда "Тоттенхэм"дан 95 млн евро эвазига сотиб олганди. У ушбу мавсумда "Бавария" таркибида Бундеслиганинг 12 ўйинида майдонга тушиб, 18 гол ва 5 ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Bild