UZ

Сўнгги янгиликлар

20:18"Манчестер Сити" "Ньюкасл"нинг 22 ёшли ҳимоячиси учун 65 миллион фунт таклиф қилишга тайёр  0 20:00"Арсенал" ҳимоячиси Саудия Арабистони клублари қизиқишини инкор этди  0 19:38"Манчестер Сити" футболчисини 40 млн еврога сотмоқчи  0 19:16"Сурхон" тажрибали дарвозабонини "Хоразм"га ижарага берди  3 18:55Оливер Кан телевидениега қайтмоқда  3 18:28Гвардиола дарвозага янги посбон изламоқда. Португалия терма жамоаси аъзоси – номзодлардан бири  0 18:00"Барселона" Рэшфордни ўз таркибига қўшиб, таваккал қилди. Маркус бу трансфер амалга ошиши учун 10 миллиондан воз кечди  2 17:46"Навбаҳор" 7 кун ичида ФИФА тақиқидан қутулиши, собиқ футболчилари олдидаги қарзларини тўлаб бериши лозим — ПФЛ  19 17:36ПСЖ "Реал" ярим ҳимоячисини харид қилмоқчи  3 17:07"Машъал" легионери билан хайрлашди  1 16:39Ўзбекистонлик ҳакамлар ОФК семинарида қатнашмоқда  0 16:11"Пахтакор" Файзуллаевнинг трансфери ортидан қанча ишлаб олиши маълум  20 15:48"Арсенал" янги меҳмон либосини тақдим этди  2 15:25"Страсбур" "Челси" ҳимоячисини ижарага олади  0 15:04Аббос Файзуллаев фаолиятини Туркияда давом эттиради  31

Кевин де Брюйне ўтган йилги финалдан кейинги илк ЕЧЛ ўйинидаёқ ҳафтанинг энг зўр футболчиси деб топилди Янгиликлар

Кевин де Брюйне ўтган йилги финалдан кейинги илк ЕЧЛ ўйинидаёқ ҳафтанинг энг зўр футболчиси деб топилди

Ярим "Копенгаген"га қарши учрашувда гол ва ассист қайд этганди.

"Манчестер Сити" футболчиси Кевин де Брюйне ЕЧЛда ҳафтанинг энг зўр ўйинчиси деб топилди. "Ман Сити" сафида "Копенгаген"га қарши майдонга тушган футболчи битта гол ва ассист қайд этганди. Қизиқарли жиҳати шундаки, футболчи бу турнирдаги охирги ўйинини ўтган мавсум финалида "Интер"га қарши ўтказганди. Ўшанда ҳам у жароҳат туфайли майдонни эрта тарк этганди. Жароҳат сабаб ушбу мавсумдаги ЕЧЛ гуруҳ босқичи ўйинларини бутунлай ўтказиб юборган ярим ҳимоячи плей-офф босқичидаги илк ўйинидаёқ даражасини кўрсатиб қўйди.

Маълумот учун, ушбу ном учун Кевин де Брюйнедан ташқари Браим Диас (“Реал Мадрид”), Маттео Гендузи (“Лацио”) ва Килиан Мбаппе (ПСЖ) номзодлари ҳам қўйилганди.

Эслатиб ўтамиз, келаси ҳафтада бўлиб ўтадиган ЕЧЛ учрашувларида “Интер” — “Атлетико”, ПСВ — “Боруссия Д”, “Порту” — “Арсенал” ва “Наполи” — “Барселона” тўқнаш келади. 

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика