
Бу ҳақда Япония футбол ассоциацияси вакили Хироми Хара маълум қилди.
"Агирре номига бўлаг айблов туфайли юзага келган ноқулайликлар учун футболчи, мухлис ва ҳомийлардан узр сўрайман. Испания ва Япониядаги қонунлар бир-биридан фарқ қилади. Ҳозирда бу иш бўйича маълумот йиғяпмиз. Аммо бизда Агиррега ҳеч қандай шубҳа йўқ" - дейди Хара.
Эслатиб ўтамиз, Агирре 2011 йил 21 майда ўтказилган Примеронинг сўнгги учрашуви ҳисобланмиш "Леванте" - "Сарагоса" учрашувининг иштирокчиси бўлган. "Сарагоса" иккинчи дивизионга тушиб кетмаслиги учун ғалаба қозониши керак эди ва жамоа керакли натижага эришди (2:1). Прократуранинг тахминига кўра, "Леванте" футболчилари бу мағлубият учун 965 минг евро олишган.