

Терма матбуот хизмати хабарига кўра, бу бир йўла икки рекорддан ўзиб кетади. Бири - Англия аёллар термаси иштирокидаги энг кўп йиғилган томошабин (олдинги рекорд айнан ушбу терма жамоалар иштирокида 2014 йилнинг ноябрида бўлган учрашувда), иккинчиси эса Англияда бўлиб ўтаётган аёллар ўртасидаги энг кўп томошабин йиғилган учрашув (олдинги рекорд 2012 йилги Олимпиада ўйинлари финалида АҚШ ва Япония термалари иштирокидаги учрашувга 80023 томошабин ташриф буюрган).



