UZ

Сўнгги янгиликлар

02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  2 01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  1 00:34ЎФА собиқ терма жамоалар бўлими раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  1 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  2 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  91 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  5 23:13Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"  1 23:08ЕЧЛ. "Интер", "Ливерпуль", "Челси" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  2 22:55Футзал. 2-тур 3-кунида "Насаф", СҚБ ва "Oil-Star"да ғалабалар  0 22:43Александр Хомяков: "Бизга тетиклик етишмади"  8 22:39Суперлига. "Сўғдиёна" – "Нефтчи" 0:1   3 22:23Луис Энрике "Барселона"ни мақтади  0 21:41Клопп эмас: "Ал Иттиҳод" бош мураббийлиги учун асосий номзодлар маълум қилинди  0 21:14"Бунёдкор" мураббийлари тақдирланди  0 21:00Суперлига. "Нефтчи" меҳмонда "Сўғдиёна"дан устун келди  40

Келажакка назар: “Ювентус”да ёшларга бўлган эътибор Янгиликлар

Келажакка назар: “Ювентус”да ёшларга бўлган эътибор

“Ювентус” академияси ажойиб иш олиб бораётгани ва мунтазам равишда юқори даражали футболчилар етказиб бераётгани ҳеч кимга сир эмас.

Ҳозирги кунда унинг кўп сонли футболчилари А Серия ва қуйи дивизионларда муваффақиятли тарзда фаолият юритмоқда. Бироқ академиянинг ҳамма тарбияланувчилари ҳам тўғридан-тўғри асосий таркибга қўшилиб кетаётгани йўқ. Кимдир эртароқ, кимдир кечроқ “зебралар” сафига қўшилмоқда. Масалан, ижара муддати якунлангандан сўнг, яна Туринга қайтиб кетган Ругани ва Спинаццоларни эсланг.

Умуман олганда, “Ювентус” ўзининг ёш футболчиларидан ўзига хос тарзда фойдаланади. Масалан, Кальдара ярим йил аввал Италия чемпиони номига сазовор бўлди. Бироқ “Аталанта”да ижарада бўлгани сабабли “Ювентус”нинг бирорта ўйинида ҳам иштирок этолмади. Леонардо Бонуччи “Юве”га қайтгани сабабли, Маттиа ёзда “Милан” билан шартнома имзолади. “Бьянконерилар” позициясига кўра, Кальдара яна “зебралар” таркибида ўйнаши мумкин. Бундан ташқари, “Юве” ўз сафига “Милан” сардори Алессио Романьолини қўшиб олишга уриниб кўриши ҳам ҳеч гапмас.  

Кальдара "Ювентус" фойдаланиши мумкин бўлган ягона актив эмас. Мамлакат бўйлаб трансфер ҳуқуқи амалдаги чемпионга тегишли футболчилар жуда кўп. Зарур вақтда улар ортга қайтарилиши, бошқа бир футболчи трансферини амалга оширилишида ас қотиши ёки шунчаки сотиб юборилиши мумкин.

Италиянинг яна бир иқтидорли ўйинчиларидан бири Риккардо Орсолини ўтган омадсиз мавсумдан сўнг ва ниҳоят А Серияга кўникмоқда. Унинг ҳисобида 2та гол ва “Болнья” таркибида 1та голли узатмаси бор. Унинг иқтидорига шубҳа йўқ, лекин уни ҳали мукаммаллаштириш зарур ва келгусида клубга ҳар қандай вазиятда фойда келтириши лозим.

“Женоа” ҳужумчиси Андреа Фавилли икки маротаба захирадан майдонга тушиб, 2 мартта голли узатма беришга муваффақ бўлди. Алессио Черри Б Серияда “Перужа” таркибида 15та гол уриб катта умид уйғотганди. Лекин унинг “Кальяра”даги фаолияти унчалик ҳам омадли бўлмади. Ҳужумчи 4 маротаба майдонга тушган бўлсада, яхши натижа қайд этолмади. Ҳаттоки, унинг шериги Филиппо Романьянинг статистикаси уникига қараганда анча яхшироқ. Ҳимиячи “оролликлар” таркибида 7та ўйинда иштирок этган. Эмиль Аудеро эса “Сампдория”нинг асосий таркибида майдонга тушиб, 5та ўйинда ҳам гол ўтказиб юбормади.

Маттиа Витале СПАЛ учун деярли ўйнаётгани йўқ ва қишда клубини ўзгартириши ҳам мумкин. Бундан ташқари, “Юве” катта пул тиккан Марко Пьяцадан ҳам кўп нарса кутишганди. Хорватиялик ярим ҳимоячи “Шальке”га ўтиши омадсиз келди. Энди эса “Фиорентина” таркибида ўзини кўрсатишга ҳаракат қилмоқда. Ҳозир буни яхши уддалай олмаётган бўлса-да, унинг ҳисобида 1та гол ва 1та голли узатма бор.

Франческо Кассата “Фрозиноне” таркибида 5та ўйинда иштирок этган бўлса ҳам, ўзини кўрсатолмади. Роландо Мандрагора эса “оқ-қора”ларнинг асосий ўйинчиси бўла олди. Ярим ҳимоячи “Удинезе”нинг 11та баҳсида майдонга тушиб, самарали ўйин кўрсатди.

“Юве”нинг яна 3та тарбияланувчиси ҳозирда “Сассуоло”да фаолият олиб бормоқда. Рожерио, Маньяни ва Лирола “Сассуоло”нинг асосий ҳимоячиларидир. Айниқса, испаниялик латераль кўпчиликнинг диққат эътиборини тортмоқда. Футболчи 1 та гол уриб, 2 бор шерикларига голли узатма етказиб беришга эришди. Катта эҳтимол билан ёзда биз Лиролани “Ювентус” сафида кўрсак ажаб эмас. Футболчи клубда қолмаган тақдирда ҳам, унга харидорлар топилиши турган гап.

“Ювентус” футболчилари нафақат Аппенин ярим оролларида балки бошқа давлатларда ҳам тўп тепишмоқда. Ҳужумчи Стефано Бельтраме Голландиянинг иккинчи дивизиони вакили “Ден Босх" сафида жорий мавсум 6 та гол уришга муваффақ бўлиб улгурди. Алессандро Триппальделли ҳозирча "Зволле" асосий таркиби учун курашда имкониятни бой бермоқда ва бор йўғи 2 учрашувда майдонга тушди. Лаурентио Бранеску ва Рожер  Пинда Хорватия чемпионатида ўйнашмоқда. Ҳа, улар қачондир “Ювентус Стэдиум”га оқ-қора йўл-йўл футболкаларда майдонга тушишлари қийин масала, лекин кун келиб уларни сотадиган бўлса, “Юве” ғазнасига маълум миқдорда пул келиб тушади. Шу каби ҳолат клубнинг Б Сериядаги тарбияланувчилари билан ҳам.

Шунингдек, “Ювентус”нинг ёшлар жамоаси ҳақида гапирмасак ҳам бўлмайди. Испанияда бу йўлга қўйиб улгурилган десак бўлади, лекин Италияда “бьянконерилар” бу борада етакчилар. “Кекса синьора”ни ёқтирмайдиган мухлисларнинг орзуси амалга ошди. “Ювентус” С Серияда ўйнамоқда, ўйнаганда ҳам хавфли зонага тушиб қолган. Қишда бундан тўғри хулоса чиқарилади ва вазиятни ўнглаш учун Б Сериядан футболчилар чақирилади деб ўйлаймиз. Клуб раҳбарияти “Ювентус  U23”ни яқин келажакда Б Серияда кўришни режалаштирган. Шунда ўйин амалиёти зарур бўлган ёшларни бошқа жамоаларга ижарага бериш шарт бўлмайди.

“Ювентус” ёшлар билан ишлаш тизимини ажойиб йўлга қўйиб улгурган. Футболчи асосий жамоа таркибида майдонга тушмаса ҳам, катта эҳтимол билан клубга яхшигина фойда келтиради. Клуб скаутлари ҳар куни Италия ва ундан ташқарида иқтидорларни излаш билан банд. Бунинг барчаси қисқа вақт ичида “Ювентус  U23”да ўз аксини топади, самарасини беради. Бундан ўз навбатида асосий жамоа ютади.


Нозима Зарипова таржима қилди

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика