Кечаги кун қаҳрамонлари. Акинфеев ва бошқалар ФОТО

Narzulla Saydullayev
6 сен 2015, 11:30
Кеча Европа чемпионати саралаши доирасидаги бир қатор ўйинлар бўлиб ўтди.
Украина - Беларусь 3:1
Қаҳрамон: Ўйинда пенальтидан гол уриб уни ўз қизалоғига бағишлаган Евгений Коноплянка




Черногория - Лихтенштейн 2:0
Қаҳрамон: Гол ва голли пас оширган Стефан Йоветич




Швейцария - Словения 3:2
Қаҳрамон: Ўйин давомида 0:2 ҳисобида ютқазаётган мезбонлар сўнгги 10 дақиқада 3та гол уришди. Шундан иккитасини Йосип Дрмич урди.




Австрия - Молдова 1:0
Қаҳрамон: Ўйинда ягона гол урган Златко Юнузович




Сан Марино - Англия 0:6
Қаҳрамон: Учрашувда ҳисобни очган Уэйн Руни Бобби Чарльтоннинг гол уриш борасидаги рекордини такрорлади




Испания - Словакия 2:0
Қаҳрамон: Ўйинда ҳисобни очган ҳимоячи Хорди Альба




Россия - Швеция 1:0
Қаҳрамонлар: Ўйин давомида шведларнинг бир нечта зарбаларини қайтарган Игорь Акинфеев ва ғалаба голини урган Артём Дзюба




Ўртоқлик учрашуви. Бразилия - Коста-Рика 1:0
Қаҳрамон: Узоқ муддатли танаффусдан сўнг терма жамоага чақирилган Халк ўйиндаги ягона голни урди




Нарзулла Сайдуллаев тайёрлади

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›