UZ

Сўнгги янгиликлар

02:00ЕЧЛ. "Боруссия Д" ўз уйида ўтган ярим финалнинг илк баҳсида ПСЖни мағлуб қилди  22 01:57Роналду "Ал Насср"ни Қирол кубоги финалига олиб чиқди. Финалдаги рақиб - "Ал Ҳилол"  2 01:38Арне Слотнинг "Ливерпул"даги илк трансфери ким бўлиши маълум  0 00:43"Реал" ой ўйинчисини аниқлади. У Винисиус ёки Родриго эмас  0 00:34Эрон. "Персеполис" "Сепахон" билан дуранг қайд этиб, биринчи ўринга кўтарилиб олиш имконияти йўққа чиқарди  0 00:04Ўзбекистон U-23 терма жамоаси финалга тайёргарликни бошлади ГАЛЕРЕЯ  1 23:55Файзуллаевга қизиқаётгани айтилган "Парма" А Серияга қайтди  3 23:32Лунин "Реал Мадрид" билан узоқ муддатли янги шартнома имзолайди  0 22:52Иброҳимҳалил Йўлдошев: "Хурсандчилик ўтиб кетди. Ҳозир финалга тайёргарлик кўряпмиз"  11 22:30U-23 Осиё кубоги. Финалга етакчиларсиз тайёргарлик бошланди  12 22:08Эрон. "Истиқлол" очко йўқотди ва биринчи поғонани хавфда қолдирди. Машарипов деярли тўлиқ ўйнади  0 21:35"МЛС – Месси учун болалар майдончаси"  5 21:15Ўзбекистон Суперлигаси. 6-турда ишлайдиган расмийлар   2 20:55Тухель ЕЧЛда ғолиб бўлган тақдирда ҳам клубдан кетиши аниқ  3 20:38"Барселона" ўйинчиси 2025 йилга қадар сафдан чиқди  2

Кеча "Машъал" футболчисининг бурнини синдирган "Шўртан" дарвозабонининг кейинги тақдири маълум Янгиликлар

Кеча "Машъал" футболчисининг бурнини синдирган "Шўртан" дарвозабонининг кейинги тақдири маълум

Про лига 4-туридан жой олган "Машъал" — "Шўртан" учрашувининг 87-дақиқасида меҳмонлар посбони Шерзод Абдураимов спортчига хос бўлмаган хатти-ҳаракатни амалга оширди.

У аввалига ўз дарвозасидан иккинчи голни ўтказиб юборди. Кейин эса уни нишонлаётган "Машъал" футболчиси Иброҳим Ғанихоновнинг юз қисмига боши билан зарба бериб, рақибини жароҳатлади.

Бу Шерзод Абдураимов билан содир этилаётган номақбул ҳаракатнинг биринчиси эмас. У 2020 йилнинг 1 декабрь куни Суперлига йўлланмаси учун кураш олиб бораётган Фарғонанинг икки клуби — "Нефтчи" ва "Турон" ўртасидаги учрашувда ҳам ўз хулқи билан ёдда қолганди. Беллашувни бошқариб борган ҳакамга ҳужум қилганлар орасида Абдураимов ҳам бўлиб, ЎФА Тартиб-интизом қўмитаси бунинг учун дарвозабонни 1 йил муддатга футболдан четлатган ва 15 миллион сўм жаримага тортганди.

Кеча бўлиб ўтган ўйинда "Шўртан" футболчиси ўзига нисбатан қўлланилган аввалги санкциядан тегишли хулоса чиқармагани кўринди. Шундан келиб чиқиб, унинг навбатдаги қўпол хатти-ҳаракати ЎФА қўмитаси томонидан кўриб чиқилади.


Рейтинг: -10   

Фикрлар

+14   
04 апр 11:41:56
<SHAK TELCOM>
Adminlar darvozabonni keyingi taqdiri malum deyabsizlar. Qani keyingi taqdiri?
+11   
04 апр 11:38:32
Erkin Odilov
Qani ma'lumligi???
+7   
04 апр 11:47:25
Norbek Pirnazarov
Умрбод футболдан четлатиш керак бундайларни .
+4   
04 апр 12:48:33
Футбол мухлислар учун
Чемпионат азия сайти рахбарига мухлислардан очик хат бу сайтнинг бир вактлари урни анча баланд эди биз хабарларни интикиб кутардик айникса узимизнинг севимли жамоамиз хакидаги янгиликларни хозир эса сайтга жойланаётган хабарларнинг тутруги йук сарлавхага бошкача ёзиб хабар ичида эса сарлавхага оид хабар йук нимага шунака холатлар буляпти нима бу сайт мухлисларини устидан очикчасига кулишми ёки шу даражади макола ёзган журналистнинг савияси фикрлаш кобилияти пастми.Хурматли сайт ходимлари биз СА нинг олдинги мавкеига кайтишини чин дилдан хохлаймиз.Биз мухлислар истардикки чикарилаётган хабар асосли ва аник булишини шунда СА сайти яна эски уз мухлисларини кайтарган булармиди Зеро бу сайт Узбекистонда футбол хабарлари чикадиган номер1 журналистлари хам шунга интилганда сайт мухлислари яна хам купайган буларди.(Kokand city)
+4   
04 апр 12:13:56
Baxromjon
KATTA miqdorda jarima (Fudboldan topgan pulidan koproq bolishi kk) xamda umirbod fudboldan chetlatish kerak
+2   
04 апр 17:07:27
Бавария & Ливерпуль
Gol urgandan keyin nishonlaydida alam qilsa qaytar edi teshilib utirmay kallangni darvoza ustuniga urmaysanmi...
+2   
04 апр 14:10:29
(liverpool)
Roʻzani kunida soʻkinmay deysan lekin bu q..... La majbur qiladi malum boʻlmabtiku kelajagi isqirtla
+2   
04 апр 11:35:22
Shohruhbek Mahmudov
Qutirgan ekanda kazyol, qamab yuborish kerak
+1   
04 апр 14:42:26
Зинуp
Кутига тепиб хайдаш керак экан энди
   
04 апр 22:38:36
Tilla
Маколани кайси муттахам ёзган у́зи? Такдири малум деб нега малум бу́лмаган нарсани ёзвоссан. Ру́за кунида одамларни алдаб, маколани ку́про одам у́кисин деб шунака сарлавха ёздингми. Шу маколага кириб у́киб, малумот ололмаганим учун кетказган вактимга рози эмасман
   
04 апр 19:44:38
Али Кадиров
Футбол мухлислар учун фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Чемпионат азия сайти рахбарига мухлислардан очик хат бу сайтнинг бир вактлари урни анча баланд эди биз хабарларни интикиб кутардик айникса узимизнинг севимли жамоамиз хакидаги янгиликларни хозир эса сайтга жойланаётган хабарларнинг тутруги йук сарлавхага бошкача ёзиб хабар ичида эса сарлавхага оид хабар йук нимага шунака холатлар буляпти нима бу сайт мухлисларини устидан очикчасига кулишми ёки шу даражади макола ёзган журналистнинг савияси фикрлаш кобилияти пастми.Хурматли сайт ходимлари биз СА нинг олдинги мавкеига кайтишини чин дилдан хохлаймиз.Биз мухлислар истардикки чикарилаётган хабар асосли ва аник булишини шунда СА сайти яна эски уз мухлисларини кайтарган булармиди Зеро бу сайт Узбекистонда футбол хабарлари чикадиган номер1 журналистлари хам шунга интилганда сайт мухлислари яна хам купайган буларди.(Kokand city)
Top to'g'ri fikirlarizga qo'shilaman menxam shu xaqida yozmoqchi edim...
RESPEKT
   
04 апр 13:47:53
BOBIRBEK_URINOV
Аббосхужа фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Кейинги тақдири маълум-дейиляптику. Тушунаверинг бу қамоқ жазоси бўлиши мумкин. Бўлмаса бу ерда "тақдири" демаган бўлишарди. Бу муборак Рамазон ойида ҳеч кимга ҳеч нарса бўлмасин, илохим.
Илохим хеч кимга хеч нарса булмасин!
Аммо мана бунака хайондан баттар инсонларга жазо берилиши шарт!
   
04 апр 13:23:53
Oybek Haydarov
Шундай инсонлар хам учраб туради
   
04 апр 13:11:58
Mura Lucky
277 билан ёпиш керак
   
04 апр 12:25:54
Ko'k bo'rilar
To'g'ri darvozabon yomon harakatni amalga oshirdi, lekin Mashal ham delegatsiyasi bilan darvozabon maydonchasiga kelib sirtlonlarga o'xshab nishonlayabtida, o'lganning ustiga chiqib. O'zi golni qanday nishonlashga ruxsat etilgan, butun delegatsiya maydonga tushishiga ruxsat etilmas harholda, darvozabonni ja yer qilib tashamaslik kerak, 2 o'yin chetlatish va ko'proq pullik jarima bo'ladi. Futbol erkaklar o'yini, jahl kelganda aql ketadi, bo'lib turadi.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика