UZ

Сўнгги янгиликлар

01:25Тибо Куртуа: "Хаби ва футболчилар ўртасида муаммо йўқ"  0 00:48Месси: "Яна бир марта жаҳон чемпионатини ютишга ҳаракат қиламиз"  2 00:23Италия Кубоги. "Лацио" - "Милан" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  1 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  4 23:50АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Вест Хэм" баҳси асосий таркиблари маълум!  4 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  2 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  0 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  0 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  0 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  12 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  5 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  5

Кеча жарима майдончаси ичида Шомуродовга қарши қоида бузилганмиди? А Серия собиқ ҳаками бу ҳақда ўз фикрини билдирди Янгиликлар

Кеча жарима майдончаси ичида Шомуродовга қарши қоида бузилганмиди? А Серия собиқ ҳаками бу ҳақда ўз фикрини билдирди

Италия А Серияда ишлаган Жанпаоло Кальварезе кеча А Серия 2-тур доирасида "Рома"нинг "Эмполи" (1:2)га мағлуб бўлган ўйинидаги баҳсли вазиятга муносабатини билдирди.

Шомуродов 90+4 дақиқада дарвоза ёнида қулай имкониятга эга бўлди ва Эммануэль Гьяси томонидан ушлаб қолинди. Вазиятга яқин турган Жуфферли эса фолни қайд этмади ва ҳаттоки мониторга чақирилмади.

Кальварезе эса твиттерда бу вазият бўйича ўз фикрини маълум қилди: "Сўнгги дақиқаларда "Рома" фойдасига пенальти белгиланиши керак эди. Шомуродовда Гьясига қараганда устунлик бор эди. Ўзбекистонлик ҳужумчи тўпни эгаллади, аммо уни яхши қабул қила олмади, сабаби рақиб унинг елкасидан ушлаб турганди".

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон МТЖ сардори кечаги ўйинда 77-дақиқада захирадан майдонга тушди ва 80-дақиқада бош билан рақиб дарвозасини ишғол қилди.

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика