UZ

Сўнгги янгиликлар

10:18"Манчестер Сити" АПЛнинг энг қиммат ҳимоячиларидан бирини сотиб олмоқчи  6 09:51"Локомотив" яна бир собиқ футболчисини ортга қайтаришга яқин  1 09:23"Сурхон" U-21 чемпионати тўпурари билан шартнома имзолади  4 08:57Виталий Левченконинг навбатдаги жамоаси деярли аниқ  6 08:30Расман. Гвардиол узоқ муддатга сафдан чиқди  9 08:04Алижоновнинг трансфери нима учун барбод бўлди?  10 07:45Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  36 02:17Африка Миллатлар Кубоги. Осимхендан дубль, Лукмандан "гол+пас": Нигерия Мозамбикни тор-мор этди  4 01:13"Андижон" Абдуманнопов билан шартномани узайтирди  3 01:06"Челси" янги устози номи маълум. У шанба куни жамоани майдонга бошлаб тушади  5 00:14Африка Миллатлар Кубоги. Салоҳ гол урди, Миср эса қўшимча таймларда Бенин тўсиғидан ўтди  0 23:42"Барселона" "Ал Ҳилол"дан Канселуни сотиб олишга яқин  1 23:19Эндрик "Реал"даги ўйин амалиёти йўқлиги ҳақида: "Бу ҳаётимдаги энг яхши олти ой бўлди, уй қуришга улгурдим"  3 22:55Сульшер МЮга вақтинчалик мураббий сифатида қайтишга тайёр  14 22:12"Барселона" Канселу бўйича "Ал Ҳилол"га таклиф юборди  0

Кеча дублга эришган Санжар Шоаҳмедов билан суҳбат Янгиликлар

Кеча дублга эришган Санжар Шоаҳмедов билан суҳбат

Кеча Малайзия чемпионати коронавирус пандемияси туфайли юзага келган катта танаффусдан кейин рестарт олди.

Ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Санжар Шоаҳмедов тўп тепаётган "Терренгану" клуби "Сабах"ни 4:0 ҳисобида мағлуб этди. Қувонарлиси ҳамюртимиз иккита гол уриб дублга эришди. Биз Шоаҳмедов билан алоқага чиқиб таассуротлари билан қизиқдик.

"Кеча рестартдан кейинги биринчи ўйинимизни ўтказдик. Малайзиянинг яхши савиядаги бўлмиш "Сабах" жамоасига қарши учрашувда иштирок этиб муҳим ғалабани қўлга киритдик. Учрашув уй стадионимизда бўлиб ўтди. Йирик 4:0 ҳисобидаги ғалаба қозонган ўйинда иккита гол урдим. Мен учун муҳими жамоам ғалабаси, голларни жамоамга фойдам тегиши учун урдим. Таассуротлар яхши, турнир жадвалида иккинчи ўринда кетмоқдамиз. Чемпионат ҳали тугмади. Олдинда ҳали яна олтита ўйин бор. Барчаси мавсум якунлангач ҳал бўлади. Шу боис хулоса қилишга эрта деб ўйлайман.

Ҳа, 15 мартдан сўнг чемпионат баҳслари маълум муддатга тўхтатилган эди. Кўряпсиз ҳамма жойда коронавирус сабаб карантин эълон қилинди. Малайзияда ҳам тўрт ойдан ошиқ футбол тўхтаб қолди. Гарчи кечадан расмий ўйинларга руҳсат берилган бўлса бунга қадар биз 7-8та ўртоқлик учрашувларида иштирок этдик. Икки ой давомида машғулотлар олиб борилди, тайёргарлик ишлари давом эттирилди. Жамоадаги футболчилар секин-аста спорт формасига қайтмоқда. Жисмоний ҳолати, техникаси, тезлиги тикланмоқда.

Малайзияда айни пайтда вазият анча яхши. Жамоалар икки ойдан бери машғулотларни олиб борди, бу жараён давом этмоқда. Тартиб қоидалар ҳамма қатори, санитария-гигиена талабларига эътибор берган ҳолда ўйинлар ўтказилмоқда.

Албатта, Ўзбекистон чемпионатини ҳар бир учрашувларини кузатиб бораман, натижалар билан танишиб чиқаман. Қўлдан келганча ижтимоий тармоқлар орқали ўйинларни кўриб боришга ҳаракат қиламан. Суперлигага бефарқ эмасман. Собиқ жамоам "Локомотив"ни ҳам натижаларидан хабардорман. Охирги бир нечта турларда кетма-кет мағлубиятларга учрашаётгани нима билан боғлиқлигини билмайман. Ҳаммаси ўтиб кетади деган умиддаман. Биринчи давра тугади, оралиқдаги танаффус фойдага ишлаши мумкин. Машғулотларда яхши ишлаб, керакли трансферларни амалга ошириб жамоани кучайтиришади. Энди буларни клуб раҳбарлари, мураббийлар ҳал қилади.

Ўзбекистонлик мухлисларга соғлик ва саломатлик тилаб қоламан",- дейди Санжар Шоаҳмедов.

Абдулазиз Искандаров ёзиб олди. 

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика